-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Феноменал хотира
Феноменал хотира – мустаҳкам ва кучли хотира бўлиб, у мунтазам ташқи ва ички таъсирлар натижасида мияни парвариш қилиш, озиқлантириш, узоқ вақт муаммосиз ишлаши учун шароит яратиб беришга эҳтиёж сезади. Мазкур китоб мустаҳкам хотирага эга бўлган алломалар ҳаёти ва фаолиятини кузатиш асносида ёзилган. Мутолаа жараёнида тавсияларга амал қилиш ва машқларни тўғри бажариш билан ҳар бир ўқувчи ўз хотираси ва мия фаолияти учун бемисл хизмат кўрсатади. Мактаб ўқувчилари, айниқса, абитуриент ва талабалар ушбу китобдан жуда қимматли маълумотлар ҳамда тавсиялар олишлари мумкин.
-
Буюклар муҳаббати
Мазкур китобда Юсуф ва Зулайҳо, Лайли ва Мажнун, Хусрав, Фарҳод ва Ширин каби муҳаббати афсоналарга айланган ишқ аҳлининг ҳаётидаги воқеалар, шунингдек, араб мутафаккир шоирларининг севиш ва севилиш тарихлари қаламга олинган. Бу тарихлар ажойиб инсонлар яшаган даврларни акс эттирган, айни чоғда нозик, ҳиссиётга бой, олижаноб ва гоҳ бахтли, гоҳ драматик, ҳатто фожиавий ҳоллари билан бизга сабоқ бўлади.
-
Америка фожиаси (иккинчи қисм)
Азиз китобхон, Биринчи китоб орқали сиз асарнинг асосий қаҳрамонлари билан танишдингиз. Табиийки, иккинчи китоб воқеаларга, ҳаяжонли фурсатларга яна-да бой. Клайд Грифитснинг электр курсида ўлдирилиши унинг тақдири билан қанчалик боғлиқлиги, севги-муҳаббат риштасининг шавқатсиз ҳаёт олдида аҳамият касб этмаслиги, инсоний туйғулар ўрнини эгаллаган қабоҳат ўқувчи қалбини ларзага солади.
-
Америка фожиаси 1-қисм
Теодор Драйзернинг эътиборингизга ҳавола этилаётган икки қисмдан иборат йирик "Америка фожиаси" романи ҳамиша бутун дунёни ўз ғоялари атрофида бирлаштиришга уринган гигант давлат-Америкада ўша вақтларда юз берган воқеликни кенг қамраб олганлиги, воқеаларнинг изчиллиги билан ҳамиша китобхонлар эътиборини ўзига жалб этиб келади. Ушбу роман сизнинг шуурингизда ўша давр Америка муҳити ҳақида яхлит тасаввур уйғотади.
-
Хожа Абдулхолик Ғиждувоний
Шаркшунос олим юздан ортиқ макола,олмишдан ортик илмий,табдбил ва таржима асарлар муаллифи М.Хасаний томонидан тайёрланган ушбу рисолада Шарқ маданияти тарихида ўчмас из қолдирган.
-
Mahbub ul-qulub
Mahbub ul-qulub asari Navoiuyning umri davomidagi butun hayotiy kuzatishlari asosida yozilgan.Shu boisdan har bir ijtimoiy tabaqa aniq tasvirlangan.
-
Тонг ҳумори
Ушбу тўпламда жамланган шеърларни ўқиб, Нуруллоҳ сингари истеъдодли ижодкорлар борлигидан қувонмаслигимиз даргумон. Унинг шеърларида водийнинг самимий нафаси уфуриб туради. Ёзганларида гўзалликка ҳавасмандлик, орзу-умидларни юксак пардаларда куйлаганини гувоҳи бўласиз.
-
Кабиса
Кўплаб истеъдодли тенгдошлари ичида ажралиб турган, ўз сўзини айтишга интилаётган ёш шоир Феруз Неъматуллаевнинг янгича нигоҳи, ботин ифодаси, ёниқ бир овози таъби нозик шеърхонни бефарқ қолдирмайди.
-
Юр, офтобга чиқайлик
Ушбу тўпламда шоир Аюбхон Муҳаммадийнинг ўзигагина хос бўлган оҳангда болаларга битилган шеърлари, тўртликлари, қайдлари ва инглиз тилига таржима қилинган шеърлари жамланган. Бу битикларда ватан, ота-она ва дўстлик мавзулари ҳамда ҳаётга, китобга бўлган муҳаббат ажиб ташбеҳлар билан тараннум этилган.
-
Мутафаккирлар аҳлоқ ва адолат ҳақида
Одоб ва аҳлоқ, адолат тушунчалари бир занжирнинг чамбарчас халқаларидир. Одоб ва аҳлоқ йўқ макон-у замондан, инсон қалби ва хатти-ҳаракатидан адолат қувғинда ва аксинча, адолат бўлмаган жойдан одоб ва ахлоқ излаш бефойда. Зотан улуғ аждодларимиз ҳам бу умуминсоний неъматларнинг шундай узвий бирликда кўрганлар ва бизга таълим берганлар. Қўлингиздаги ушбу рисолада ҳам улуғ алломаларимизнинг одоб ва ахлоқ, адолат борасидаги қарашлари ўрин олган. Рисола сизнинг китоб жавонингиздан муносиб ўрин олишига ишонамиз.
-
Қалб кўзингни оч
Ушбу рисолада Мавлоно Жалолиддин Румий асарларидаги ҳикматли сўзлар ўрин олган. Бу борадаги аввалги нашрлардан фарқли ўлароқ Румий ҳикматлари мавзуларга бўлиниб, алифбо тартибида берилди. Сизни ўйлантираётган баъзи бир муаммолар, шунингдек, қалбингиздаги оғриқ нуқталарга ушбу тўпламдан малҳам топасиз деган умиддамиз.
-
Мгновения любви
Абдулхамид Чулпан-выдающийся лирик, замечателъный представителъ узбекской литературы ХХ столетия. Его творчество отразило бурный период общественных потрясений, глобалъного переустройства всего укладка националъной жизни.Настоящее издание-первая попытка восполнитъ этот пробел и дать более широкое представление о творчестве выдающегося узбекского мастера.
-
Дардингни сев
Доктор Санилников томонидан ишлаб чиқилган янги дунёқараш модели, муаллифнинг самарали усул ва стратегиялари сизни нафақат шифо топиш, балки касалликнинг олдини олиш сирларидан воқиф этади. Сиз туйғуларингизни бошқаришингиз, бошқаларнинг ўй-фикрларини ўқишни ўрганасиз. Китоб психотерапия, психология масалалари билан қизиқувчилар ҳамда кенг китобхонларга мўлжалланган.
-
Бой бола,ақлли бола
Бугунги кунда қўлингиздаги каби адабиётларга эҳтиёжнинг ошаётганлиги кишини хурсанд қилади. Негаки, дунёга чиқиш, чўққига эришганлар билан беллашишга бўлган интилиш мазкур типдаги китобларни тайёрлаётганимиздаги ҳаракатларимиз зое кетмаётганидан дарак беради. "Бой бола, ақлли бола" китоби бирмунча аввал чиққан "Бой ота, камбағал ота"нинг узвий давоми бўлиб, кишининг фикр доирасини очишда бир-бирини тўлдиради.
-
Бузрукнинг кузи
Жанубий Америкадаги Колумбия қитъасининг машҳур адиби бўлмиш Г.Г.Маркес илк ижодини ўткир журналистик очерклар, мақолалар ва серможаро ҳикоялар билан бошлаган. Унинг илк йирик асари "Хазон япроғи" қиссаси 1955 йилда босиб чиқарилган. Қўлингиздаги асар эса Лотин Америкаси мамлакатлари халқларининг тарихий тақдирлари, озодлик ва тараққиёт учун ўта фожиали курашлари ва бу курашлар тегирмонига тушган ранг-баранг инсон қисматларини ҳикоя қилади.
-
Ижтимоий ҳимоя .
Мазкур изоҳли луғатдан аҳоли барча қатламларининг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ атамалар жой олган . Изоҳли луғат ўзига ҳос қўлланма бўлиб соға мутахассислари, олий ва ўрта маҳсус . касб - ҳунар таълими ўқувчилари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган .