-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Бир виждон уйғонур
Аҳмад Лутфий Қозончининг ушбу романида нур ва соя кураши, ҳакалак отган нафси аммора билан собит қаноат аро зиддият, қуюндай босиб келган қабоҳат билан нурдай покиза эзгуликнинг моҳияти ёритилиб берилган. Асар китобхонда нурли, покиза бир туйғу уйғотади. Киши беихтиёр ўйлаб кетади: бузилиб кетаётган дунёни поклик, ҳалоллик, қаноат, меҳр-оқибат асл ўзанга солиши мумкин.
-
Қәлбимниң қамусы
Бунда автор өзи жасаған дәуирдиң гуўасы сыпатында барлық аласапыран ўақыяларды оқыўшының көз алдына келтириўде пүткиллей өзгеше усыллар тапқан.
-
Ҳумоюннома
Темурийлар тарихи ҳамиша жаҳон муаррихларининг энг муҳим мавзуларидан бири бўлиб келган. Хусусан, Бобур ва унинг авлодлари ҳақида турли мамлакатларда, турли тилларда жилд-жилд китоблар битилган. ана шу маънода Бобурнинг қизи Гулбаданбегимнинг "Ҳумоюннома" асари Ўрта асрлар Шарқининг бебаҳо тарихий-илмий ёдгорлиги ҳисобланади. Анча ноёблашиб қолган ушбу асарни сизга армуғон этишни лозим топдик.
-
Бир аср ҳикояти
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, таниқли ҳажнавис Неъмат Аминовнинг "Бир аср ҳикояти" асаридаги ҳикоятлар ихчам ва пурмаъно. Улар ҳикматли сўз каби бир ўқиганда хотирада мухрланади, равон ва ибратлидир. Қўлингиздаги тўпламда оддий меҳнаткаш эл фарзанди бўлмиш темирчи устанинг ботинидаги ҳалоллик, меҳнатсеварлик ҳислатлари тажассумини топган.
-
Буюк алломаларимиз
Ушбу китоб мамлакатимизнинг фахр-у ифтихори, гавҳари бўлмиш атоқли бобокалонларимиз ҳаёти ва илмий-ижодий фаолиятига бағишланган. Китоб содда, равон тилда ёзилган, мактаб ўқувчилари, лицей, коллеж талабалари ҳамда тарихимиз билан танишишни истаган барча китобхонларга мўлжалланган.
-
Кавказ асири
Қўлингиздаги ушбу тўплам хориж адабиётининг энг буюк намоёндаларидан бири бўлмиш А.С.Пушкиннинг энг сара асарларидан бири ҳисобланади. Унда ёш қизнинг ўй-фикрлари, кўнгил кечинмалари, илк муҳаббати ва унинг изтиробларига қаламга олинган. Асар ўндан зиёд кичик бўлимлардан иборат бўлиб, сизни беэътибор қолдирмаслигига ишонамиз.
-
Китобул ҳаж
Қўлингиздаги рисола Бобурнинг "Мубаййин" асарига кирган бешинчи китобдир. Унда шоҳ Бобур шоирона услуб ва юксак бадиий савияда ҳаж қилиш шароитлари, ҳаж вақтлари, ҳаж арконлари, ҳаж суннат ва ожибларини мухтасар баён қилган. ана шу жиҳатлари туфайли йирик адабий манба сифатида у Сиз-у бизга қадрлидир.
-
Адашганлар
Сизнинг ҳукмингизга ҳавола этилаётган "Адашганлар" қиссаси Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан аниқланиб, фош этилган реал воқеаларга асосланган.
-
Ислом ҳақида маърузалар
Ғарб олимлари ислом фалсафаси ва тарихини ёритувчи, шариат қонун-қоидаларини очиб берувчи қимматли асарлар яратганлар. И.Голъдцигернинг ушбу китоби ҳам шу мавзуда бўлиб, у нафақат Оврўро, балки араб ва бошқа шарқ манбаларини ҳам кенг ўрганган. Китобхонлар диққатига мазкур асарнинг сўнгги боби ҳавола этилмоқда. Исломшунослик тарихида муайян ўрин тутувчи бу китоб мутахассислар ва кенг китобхонлар оммасига бағишланган.
-
Нодира-Комила девон
Моҳлар ойим ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаси,марифатпарвар шоирадир. Нодира ва Макнуна девонларининг ўзбек ва форс-тожик тилларидаги бир қатор наширлари мавжуд. Шоиранинг Комила тахаллуси билан тузулган ва кўпчилик шеърлари номаълум бўлган ушбу девони бринчи маротаба китобхонларга тўлалигича тақдим этилмоқда.
-
Муошарат одоби
Ушбу рисолада неча минг йиллик тарихимиз, маданиятимиз, қўйингки, ўзлигимизнинг энг ёрқин намоёндалари қадриятларимиз, аждодлар мероси ва шахс тарбияси ҳақидаги қарашлари мужассам.Унда одоб-аҳлоқ, аёлларнинг турмушдаги ўрни ва оилавий вазифалар ҳам кенг ёритилган. Ушбу рисолада оила ва фарзанд тарбиясида қимматли маслаҳатлар ҳам ўрин олган.
-
Баҳоуддин Нақшбанд ёки етти Пир
Ушбу тўпламда Ижодкор С.Бухорийнинг тариқатимиз етук намоёндаларидан бири бўлмиш Баҳоуддин Нақшбанд ва уларнинг издошлари ҳаёт йўли моҳирона чизмалар орқали бадиий тасвирланади. Маънавиятимиз дарғалари - Етти Пир ҳақидаги бу асар маънавий оламингизни бойитишига шак-шубҳа йўқ
-
Бобурийлар сулоласи
Рисола тарихимизнинг энг ёрқин, шу билан бирга кам ўрганилган саҳифаларидан ҳисобланган Темурийлар сулоласи тарихининг бир қисмини ёритишга мўлжалланган. Кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган ушбу рисола зикр этилган сулоланинг бир қисми бўлмиш Бобурийлар авлодига бағишланади.
-
Алишер Навоий ва форс-тожик адиблари
Инсоният тарихида бирор халқ қушни ва қардош халқлар билан мутлақо алоқада бўлмасдан туриб маданий жиҳатдан тарақий этган эмас. Шундай экан, адабий алоқа ва адабий таъсирсиз ривожлаеган, қушни ва қардош халқлар адабиётлар билан кўрсатиш қийин.