-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Сайланма: Шеърлар. Достонлар. Хотиралар
Ўзбекистон халқ шоири марҳум Муҳаммад Юсуф номини билмаган, лоақал у ёзган шеърларнинг бир сатрини хиргойи қилмаган юртдошимиз йўқ бўлса керак. «Сайланма»нинг ушбу тузатилган қайта нашрига шоирнинг китобхонлар томонидан самимий қаршиланган энг сара шеърлари, «Кўхна қудуқ» ва «Қора қуёш» достонлари, шунингдек шоир ҳақида замондошлари ёзган хотиралар киритилди.
-
Кўнглимда бир ёр
Муҳаммад Юсуфнинг шеърларида она Юрт меҳри, болаликни соғининш туёғуси, ер дарди жўшиб туради. Шоир гоҳи "томда, қизғалдоқлар ёнида", гоҳи "ариқ бўйида, ялпизга суяниб" дунё ила муловотга киришади. Ўзбекона соддалиги, тантилиги, самимияти билан ўзига ром этувчи бир ажиб ойдинлик тўкилиб турган бу сеҳр оламига бир бора дохил бўлган киши уни узоқ вақт унутолмайди. Мухтарам шеърхон! Шоирнинг қўшиқ бўлиб кетган шеърларидан тартиб берилган ушбу мўъжаз тўплам Сизнинг-да кўнглингизга эзгу лаҳзалар бахш этади деб ишонамиз.
-
Жарликдаги тўй
Бу китобда Азамат Қоржововнинг қизиқарли ва сирли, мудҳиш ва жумбоқли, шу билан бирга инсоннинг мушкул тўсиқларни енгиб, ғалабага эришиши, иродасизларнинг эса таназзулга юз тутиши ҳақидаги кечмишлари қаламга олинган ҳикоялари киритилган. Кунларнинг бирида хиёнаткор кимсанинг тузоғига тушган аёл қандай оқилона йўл тутгани, ярим кечаси кинотеатрда ёлғиз уйғонган йигитнинг қисмати ёки эри ҳам, қайнилари ҳам, ҳатто қайнонаси ҳам ўғри бўлиб чиққан хонадонга келин бўлиб тушган қизнинг кўргуликлари - барчаси қўлингиздаги китобда.
-
Абадият гулшани
Халк сузи ва Народное слово газеталари тахририяти ташаббуси билан тайёрланган ушбу муъжаз китоб Алишер Навоий таваллудининг кутлуг 575 йиллигига багишланади.
-
Севги қиссалари: ҳикоялар ва қиссалар
Севги. Муҳаббат... Инсоният тарихи қанча узоқ бўлса, Муҳаббат деб аталмиш туйғу ҳам шунчалик қадимийдир. Зеро, инсон бор экан, севги ҳам яшайверади. Шоир ва ёзувчилар, рассом ва бастакорлар асрлар давомида бу мавзуда бир-биридан гўзал асарлар яратгани бежиз эмас. Элимизнинг атоқли ва ардоқли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов ҳам муҳаббат хақида талай ҳикоя, қисса, романлар ёзган ва улар китобхонлар томонидан катта қизиқиш билан мутолаа қилиб келинмоқда. Бу асарларда севгининг сеҳр ва қувончлари, изтироб ва армонлари ғоят ҳаётий, таъсирчан акс этган. Ушбу китобга адибимизнинг энг ҳаяжонли асарлари жамланган.
-
Sarvqomat dilbarim
Kasbim jurnalist bo‘lganligi sababli Tyan-Shanda tez-tez bo‘lib turishga to‘g‘ri kelardi. Bundan bir yarim yil muqaddam, bahor kunlaridan birida meni shoshilinch suratda redaktsiyaga chaqirib qolishdi. Bu vaqt men Tyan-Shan oblastining markazi Norinda edim. Avtostantsiyaga yetib kelsam, bundan bir necha minut ilgari avtobus jo‘nab ketgan ekan. Navbatdagi mashinani yana besh soatlar chamasi kutish kerak edi. Xullas, birorta yo‘lovchi mashinada ketishga urinib ko‘rishdan boshqa iloj qolmagan edi. Shu maqsadda shahar chekkasidagi tosh yo‘lga qarab yugurdim.
-
Ҳалима энам аллалари
Она алласи болани тарбиялайди. Бола ўз тупроғи учун жонини фидо қилса, бу- жамики Ватаннинг нидосига айланиб кетади. Нидо ҳам алладир. Алла эшитмаган одам ўз фарзандига Ватан туйғусини сингдира олмайди. Муҳаммад Юсуфнинг ушбу китоби ана шундай теран туйғулар мажмуасидир.
-
Ҳалима энам аллалари
Она алласи болани тарбиялайди. Бола ўз тупроғи учун жонини фидо қилса, бу- жамики Ватаннинг нидосига айланиб кетади. Нидо ҳам алладир. Алла эшитмаган одам ўз фарзандига Ватан туйғусини сингдира олмайди. Муҳаммад Юсуфнинг ушбу китоби ана шундай теран туйғулар мажмуасидир.
-
Қип ялангоч совчи ёки олтиариқ ҳангомалари
Олтиариқ ҳангомалари туркумидаги ҳаётий латифалар бодрингчилар қишлоғинини ўлкамизда янада машхур ва суюкли қилибгина қолмай, кулги ихлосмандлари орасида шу қадар эътибор қозонди.
-
Меъмор
Ўзбекистон ҳалқ ёзувчиси. Давлат мукофоти лавуряти Мирмухсин Мирсаидов бу романида ўтмиш меёрларининг хаёти, беқиёс санати ва ўша замон қарама қаршилигини кўрсатади. "Меъмор" романи XV асрда Маворауннахр ва Хуросонда меморчилик санъатининг мисилсиз ривожланганлигини , обидалар ва тарихий ёдгорликларни мемору мухандислар билан бирга халқ кўрганини кенг химоя килади.
-
Икки буюк саркарда Чингизхон ва Амир Темур харбий санъати , стратегияси ва тактикаси
Дунё тамаддудининг буюк тарихи хакида гап кетганда , бевосита Чингизхон ва Амир Темур номлари алохида тилга олинади . Уз сиёсати билан бутун дунёни титратган бу икки жахонгир буюк империяларга асос солишди.
-
Фано даштидаги қуш
Асарнинг ҳар икки қисмига фаол ҳаракат қилувчи Саидбек Умар- макону замон оралиғида ўз- ўзлигидан адашган, яъни кўп хатолар қилиб қоқилган, ўзи- ўзлигига қайтиш, кимлигини билиш, кўнглига парвоз қилиш- гуноҳларини ювиш ташвишида юрган инсон образидир.
-
Эрка кийик
Сиз севган шоир Муҳаммад Юсуфнинг кўплаб шеърлари қўшиқ бўлиб ҳар кун хонадонингизга кириб боряпти. Шоирнинг янги шеърларидан сараланган ушбу тўпламни «Эрка кийик» деб атадик. «Эрка кийик» Сизнинг кўнгил мулкингиз бўлиб қолишига ишонамиз. Муҳаммад Юсуфнинг бу тўпламидан унинг рафиқаси, истеъдодли шоира Назира Ас-САЛОМнинг туркум шеърлари ҳам жой олди. Малик БОЙМАТОВ.
-
Витязь в тигровой шкуре
"Витязь в тигровой шкуре" - замечательный памятник грузинской средневековой литературы (конец XII - начало XIII века). Великолепное мастерство гениального Шота Руставели, увлекательный сюжет, проникновенный гуманизм, богатство красок, передающих живое дыхание древней эпохи, - все это ставит поэму в ряд всемирно известных шедевров литературы.
-
Жазирамадаги одамлар
Истеъдодли ёзувчи Луқмон Бўрихоннинг "Жазирамадаги одамлар" романи беҳат завқ-шақ билан ўқилади. Унда овлоқ чўл қўйнидаги чўлқуварларнинг ҳаётий кечинмалари ифода этилган. Асрнинг ғоят гўзал ва жозибали бадиий тили зқувчини беихтиёр ўзига ром қилади. Романнинг бош қахрамони - Лолахон. Тақдир тақазосига кўра у овлоқ чўл қўйнига келин бўлиб тушган. Лолахоннинг аччиқ қисмати ҳеч бир китобхонни бефарқ қолдирмайди. Севги-садоқат, ҳиёнат ва нафрат каби мангу туйғуларни ёзувчи ўзига хос услубда катта талант билан тасвирлаган.
-
Булбулга бир гапим бор
Бу тўпламдан ўрин олган катта-ю кичикка баробар тушунарли шеърлар, китобхон қалбида она ерга муҳаббат ва ифтиҳор туйғуларини парваришлайди. Тўпламдаги бир қатор шеърлар қишлоқ ва унинг меҳнаткаш одамларига бағишланган. Шоир мавзу моҳиятини чуқур ҳис этган ҳолда ҳар ҳолат ва ҳодисани завқ-шавқ билан ҳикоя қилади. Шоирнинг стили оддий, шунинг билан бирга ўзига хос жилоли.