-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Konfutsiy
Ushbu tarixiy-biografik ocherkda buyuk xitoy faylasufi Konfutsiyning hayoti va ta'limoti qalamga olingan. Asar Konfutsiy hayotidagi real voqealarga asoslangan. Ishonamizki, Konfutsiyning hayot tajribalari va hikmatlari siz uchun ham muhim dasturilamal boʻladi. Kitob keng kitobxonlar ommasiga moʻljallangan.
-
Мукаммал асарлар тўплами. 19 т. Т. 8. Қуёш қораймас
"Қуёш сўнмайди" романи Буюк Ватан уруши даврида Совет аскарларининг қаҳрамонлигига бағишланган. Китобда 1941 йил кузида Москва яқинидаги қийин жанглар ҳақида ҳикоя қилинади. Руслар, украинлар, белоруслар ва бошқа миллатларнинг ўғиллари билан елкама-елка, ўзбеклар душманга қарши курашмоқда.
-
Тиллафуруш
УМР - ВАҚТдан олинган улушдир. Ўлчови - у билан бирга бўлиш муддати ҳисобланади. Бебаҳо хазина ёки қадрсиз жараёнга айлантириш ҚАЛБ ва НИЯТга боглиқ. Сиз фақат Аллоҳга ишонинг!...
-
Ўзингдан қўймасин, халқим
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф-том маънода халқчил ижодкор. Унинг асарларида миллий руҳ, халқона фалсафа, она тилимиз жилолари, самимият ва муҳаббат балқиб туради. Унинг шеърлари халқ ва Ватан учун ўтга кириб, сув кечишга тайёрдир. Қолган гапларни шоир шеърларининг ўзи айтсин.
-
Машхур Изқувар Шерлок Холмснинг Сўнгги Саргузаштлари
Артур Конан Дойл (1859-1930)- инглиз ёзувчиси, мутафаккир ва публицист, тиббиёт ва ҳуқуқ фанлари доктори, жаҳон адабиётида детектив ва саргузашт жанрларининг беназир билимдони сифатида танилган машҳур адиб. Ижодини "Сэсасса водийсининг сири" (1879) ҳикояси билан бошлаган. Конан Дойлга бош қаҳрамони изқувар Шерлок Холмс бўлган детектив жанрдаги "Баскервиллар ити", "Даҳшатлар водийси" саргузашт қиссалари ва "Шерлок Холмс саргузаштлари" ҳикоялар тўпламлари беқиёс шуҳрат келтирган. Артур Конан Дойлнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган "Машҳур изқувар Шерлок Холмснинг сўнгги саргузаштлари" ва бир қатор детектив, психологик ва тарихий ҳикоялари мазкур адабий жанрлар соҳасида қалам тебратувчи адиблар орасида у чиндан ҳам устоз мақомида эканлигининг исботидир.
-
Tom Soyerning boshidan kechirganlari
Mark Tvenning «Tom Soyer», «Geklberri Finn», «Tom Soyer va Geklberri Finning boshdan kechirganlari», «Tom Soyerning yangi sarguzashtlari», «Yanki va qirol Artur» singari asarlari nafaqat G‘arbda, balki butun Sharqda ham million-million kishilar tomonidan sevib o‘qilmoqda. Adib mazkur asarida yosh, o‘ta qiziqqon va sho‘x, chigal to‘siqlardan ham qiynalmay o‘ta oladigan, og‘ir va murakkab sharoitlarda ham o‘zini tuta biladigan, uddaburon bola Tom Soyer haqida hikoya qiladi. Tomning o‘ta makkor va firibgar hindi Joning iziga tushishi va undan qo‘rqmasligi, g‘ayritabiiy xayollar olamida yurishi butun shaharcha ahlini, hatto Tomning do‘stlarini ham hayratga soladi. Doimo unga nisbatan salbiy munosabatda bo‘lgan ustozi ham, uning sho‘xliklarini tanqid ostiga oladigan Polli xola ham oxir-oqibat Tomdagi jasoratga qoyil qoladilar.
-
Коинот оқимлари
Эътиборингизга ҳавола этилаётган “Коинот оқимлари” романини ўқир экансиз, беихтиёр собиқ шўро даврида пахта яккаҳокимлиги элимиз бошига солган оғир оқибатларни эсга оласиз. Асарда ерлик фазогир-тадқиқотчи пахтанинг олий навикирт етиштириладиган Флорина сайёрасини муқаррар хавфдан огоҳ этади... Ушбу роман Жюль Верн каби илмий фантастика усталарининг асарларини севиб ўқийдиганлар ва барча адабиёт мухлисларига мўлжалланган.
-
Танланган асарлар 3-нашри
Қўлингиздаги китов нашриётимизнинг дастлабки маҳсулотодир. Уни янгн Ўзбек мактаби, матбуоти, театри бешигини тебратган, 10-йиллардаёқ «Беҳбудия нашриёти»ни ташкил этиб, дарсликлар чиқаришни йўлга қўйган буюк маърифатчи бобомиз асарларидан бошламоқдамиз». Бундан қарийб ўн йил аввал яхши ниятлар билан иш бошлаган «Маънавият» нашриётининг илк китобидаги аннотацияга ана шундай жумлалар битилган эди. Китобни катта илҳом ва иштиёқ билан нашрга тайёрлаган марҳум олимимиз Бегали Қосимов «Истиқлол қаҳрамонлари» рукни остида миллий уйғониш даври Ўзбек адабиёти намоёндаларининг асарларини чоп этишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Бу олимнинг саъй-ҳаракатлари билан мазкур рукнда ўн бешга яқин китоб чоп этилди, адабиётимизнинг деярли бўшлиқдек бўлиб ётган жадидчилик даври ушбу нашрлар ҳисобига баҳолиқудрат тўлдирилди. Китобхолар ҳам бу асарларни илиқ кутиб олишди ва уларга талаб тобора ортиб бормоқда. Китобхонларимизнинг ушбу эҳтиёжини ҳисобга олиб, аллома адибимиз Махмудхўжа Беҳбудий «Танланган асарлар»ининг учинчи нашрини эътиборингизга хавола этмоқдамиз.
-
Бошсиз чавандоз
"Бошсиз чавандоз" Майн Рид ижодий меросининг дурдона асари ҳисобланади. Асар қаҳрамонлари гўзал хоним Луиза Пойндекстер ва ирландиялик олижаноб йигит Морис Жеральд, ҳамма воқеалар уларнинг Саваннадаги илк учрашувларидан бошланди. Луизага уйланишни мақсад қилиб юрган капитан Кассий Колхаун икки юракда алангаланган муҳаббатга тўсқинлик қилишни ўйлади. Ўзининг хёвуз ҳийла ва режаларини ишлаб чиқди. Морис Жералддан ўч олиш ниятида уни ўлдирмоқчи бўлди, лекин ўзи билмаган ҳолда тоғасининг ўғли Генрининг ҳаётига зомин бўлди. Асардаги кейинги воқеалар ривожи шиддатли ва қизғин кечадики, китобхон романни бир нафасда ўқиб чиқади. Ўқувчи романни ўқиш давомида ҳақиқий муҳаббат ҳамиша қадрланишини, адолат ноҳақлик устидан ғалаба қилишини, эзгулик ёруғ кунларга етказишини асар қаҳрамонларининг ўзаро муносабатлари орқали қалбдан ҳис қилади.
-
Иқрорлик - мағлубият эмас
Мана, Дейл Карнегининг навбатдаги китоби қўлингизда! Уни ўкиб чикар экансиз, ўзингиз учун тўғри йўлни топгандек бўласиз гўё. Дарҳақиқат, Карнеги китобларидаги моҳиятга чуқур эътибор қаратсак, ҳаётимиздаги муаммолар илдизини ва ечимини кўрамиз. Бундай имкониданятдан фойдаланинг, азиз ўқувчилар ва ён-атрофингиздаги муаммоларга кўмилиб ётган бечораларга ҳам тавсия қилинг, катта савобга коласиз! Қолаверса, муаллифнинг "Агар бу китоб сизга ҳеч қандай кўмак бермаса, уни дуч келган томонга улоқтириб юборинг!" деган сўзлари маъносига ҳам тушуниб етгандек бўласиз.
-
Америка фожияси
Клайд Грифитснинг электр курсида катл етилиши унинг такдири билан канчалик богликлиги, севги-мухаббат риштасининг бундай шафкатсиз хаёт таъсирида хеч кандай ахамият касб етмаслиги, инсоний туйгилар урнини егаллаган кабохат укувчи калбини ларзага солади.
-
Давр, олға бос!
Валентин Катаевнинг «Давр, олға бос!» асари совет классикасининг ажойиб дурдоналаридан биридир. Дастлабки беш йилликлар ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу роман-хроникада адиб Магнитка қурувчиларининг беназир Фидойиликларини тасвирлаган.
-
Муқаддас аёл
Ўзбекистон Ленин комсомоли мукофоти лаўреати, истеъдодли шойра Ҳалима Худойбердиеванинг ушбу янги мажмуаси «Коммунистлар, олдга», «Ватан бахти», «Садоқат», «Туғилиш», «Муҳаббат ёзи», «Бир шеър керак» каби бўлимлардан тузилди. Улардан ўрин олган шеърларда даврга ҳам нафаслик айрича жилоланади. Шунингдек, аёл қалбининг турфа кечинмалари тасвири ҳам алоҳида самимият билан чизилади.
-
Гиёҳвандлик жиноятга бошлади
Наркотик моддалар тайёрлаш, сақлаш, сотиш, уни истеъмол қилиш ва қонунга хилоф равишда нопок ишга қўл урганлик учун Совет жиноят қонунчилиги жиноий жавобгарлик белгилаганлиги бежиз эмас.
-
Азизим.Роман
Аннотация «Азизим» 1885 йил - Мопассаннинг учинчи республика давридаги француз буржуа жамияти иллатлари авж олган сотқинликни фош этган иккинчи машҳур романи саналади. Асарнинг бош қаҳрамони қишлоқ қовоқхоначисининг ўғли Жорж Дюруадир. У Африкада аскар бўлиб хизмат қилган ва мустамлака халқларни камситиш ва ўлжани қўлга киритишга қаратилган ҳаракатларда қатнашади. Булар қаҳрамон феъл-атворининг қўпол шахсиятпараст бўлиб шаклланишига таъсир этади.
-
Сиз марҳамат қиласиз ҳали
Қадим Хоразмнинг дунё тамаддунидаги ўрни улкан ва беқиёсдир. Биргина илм-фан соҳасини оладиган бўлсак, Абу Райхон Беруний, Мусо Муҳаммад ал-Хоразмий, Замахшарийларнинг илмий жасорати ҳали-хануз олам аҳлини ҳайратга солади. Хоразмда мусиқа маданияти қанчалар қадим бўлса, сўз санъати ҳам шунчалар узоқ тарихга эга. Зеро, сўз ва соз бир- бирини тақозо этадиган, бир-бирини тўлдирадиган қўшқанот бўлиб руҳият осмонида парвоз қиладиган вобаста санъатдир. Хусусан, Огахий, Комил Хоразмий, Мунис Хоразмий, Феруз, Аваз Ўтар шеъриятининг Хоразм қўшиқчилиги ривожида алоҳида ўрни бор.