-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
ЕВРОПА ИТТИФОҚИНИНГ ИҚТИСОДИЙ – ИНВЕСТИЦИОН ИМКОНИЯТЛАРИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози Европа Иттифоки иқтисодиётининг асосий хусусиятлари, иқтисодий-инвестицион имкониятлари хамда ташки савдо ҳамкорлигининг асосий йўналишларини ўрганиб чиқишга эҳтиёжни кучайтирди. Чунки, мазкур инқироз жаҳон иқтисодиётида салбий оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлиш билан бир каторда, Янги имкониятларни ҳам яратиб бермокда. Европа Иттифоқи мамлакатларидаги инвесторлар молиявий-иқтисодий инқирознинг салбий оқибатлари таъсирида ривожланган мамлакатлардан ўз активларини олиб чиқаётганликлари ҳамда янги бозорларга, янги имкониятларга эътибор қаратаётганликлари маълум. Ҳозирги кунда ривожланаётган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистонда иқтисодий ўсишда ижобий кўрсаткичлар кузатилаётганлиги ҳамда инвестицион муҳитнинг такомиллаштириб борилаётганлигидан Европа Иттифоки инвесторларининг Ўзбекистон бозорига эътиборларини ошириш мақсадида фойдаланиш зарур.
-
ЕР-СУВ ИСЛОҲОТЛАРИ ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО КООПЕРАЦИЯ МУНОСАБАТЛАРИНИ ИҚТИСОДИЙ БАҲОЛАШ
Ўзбекистон мустақилликнинг илк давридан бошлаб барча мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДХ) давлатлари қатори ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича туб ислоҳотларни амалга оширишга устувор даражада эътибор қаратди ва бу жараён доимий равишда ривожлантириб борилмоқда. Бироқ, маълумки, олиб борилган ислоҳотлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш самарадорлигига турлича таъсир қилиши мумкин. Бу муаммо билан боғлиқ йўналишларда республикамиз аграр иқтисодчи олимлари томонидан бир қатор эътиборга молик ишлар бажарилган бўлсада, бирок, таҳлиллар кўрсатишича, бевосита ер ва сув ислоҳотларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш самарадорлигига таъсирини баҳолашда янгича изланишлар етарли даражада олиб борилмаган.
-
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛИ ҲУДУДЛАРДА ЭКОЛОГИК ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳонда туризм хизматларининг, шу жумладан экологик туризмнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш, уни модернизация ва диверсификация қилиш, экотуристик ресурслардан самарали фойдаланиш борасидаги илмий изланишларга алоҳида аҳамият берилмоқда. Шунингдек, экологик туризмни самарали соҳага айлантириш, туризмни дунё халқларининг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилашга каратиш, экологик туризмдан одамлар саломатлигини тиклаш ва дам олишни бирга ташкил қилишда фойдаланиш, шу асосда экологик туризмни яхлит тизим сифатида шакллантириш, ушбу соҳани замонавий талаблар даражасида ривожлантириш борасида илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда.
-
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШИНИНГ ОМИЛИ СИФАТИДА
ЭИЗ янги ғоялар яратиш ва ишлаб чиқариш жараёнларига инновацияларни жорий этиш, жаҳон илм-фан ва техника ютуқларидан фойдаланган ҳолда замонавий ишлаб чиқаришга инвестицияларни жалб этиш марказлари сифатида ўзини намоён қилди, уларда мамлакат иқтисодиётининг инновацион даражасини ошириш, юқори технологияли маҳсулотлар билан ташқи бозорларга муваффақиятли кириш учун шароит яратилмоқда. ЭИЗ инновацион инфратузилма воситаси сифатида иқтисодиётнинг ўсиш нуқтасининг омилларидан бири бўлиб, макроиқтисодий мақсадларни амалга ошириш учун восита бўлиб хизмат қилади. Глобал миқёсда кўплаб хорижий олимлар томонидан ЯИМ, инвестициялар, ташқи савдо айланмасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари жадал ўсишини таъминлаш ва ЭИЗ мухим роль ўйнайдиган бошқа масалалар бўйича тадкикотлар олиб борилмоқда.
-
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Хитойда махсус иқтисодий зоналар, иқтисодий ҳамкорлик зоналари, технопарклар, умуммиллий туризм зоналари, иқтисодий ва техник ривожланиш зоналари, Жанубий Кореяда экспорт зоналари, махсус иқтисодий зоналар, саноат зоналари ва технопарклар каби эркин иқтисодий зоналар ташкил этилган. Мазкур зоналарда хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларидан фойдаланиш инвесторларга мўлжалланган кенг кўламдаги тизимли ўзгаришлар сифатида қаралади. Халқаро бухгалтерия стандартларини жорий этишда инвесторлар билан низоларнинг олдини олиш учун бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўйича тизимли тўсиқларни бартараф этиш ҳамда хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун умумий бухгалтерия ҳисоби ва аудит тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс тадқиқотлар олиб бориш муҳим аҳамиятга эга.
-
Cultural Topographies of the New Berlin
Since the fall of the Wall in 1989, Berlin has seen intense social, political, and cultural transformation. Berlin (West) lost its postwar insularity and Berlin (East) its status as capital of the German Democratic Republic as they fused into a center of infl uence in the middle of Europe.
-
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ҲУДУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ СОЛИҚЛАР ВОСИТАСИДА РАҒБАТЛАНТИРИШ
Жаҳонда юқори технологияли янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, ҳудудларни рақобатдош ҳамда экспортга йўналтирилган замонавий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга янада фаол жалб қилиш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл- транспорт, ижтимоий инфратузилма ва логистика хизматларини жадал ривожлантиришни таъминлаш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини изчил ривожлантиришга бағишланган илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
-
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ҲУДУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ СОЛИҚЛАР ВОСИТАСИДА РАҒБАТЛАНТИРИШ
Жаҳонда юқори технологияли янги ишлаб чикариш қувватларини ташкил этиш, ҳудудларни рақобатдош ҳамда экспортга йўналтирилган замонавий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга янада фаол жалб қилиш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл- транспорт, ижтимоий инфратузилма ва логистика хизматларини жадал ривожлантиришни таъминлаш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини изчил ривожлантиришга бағишланган илмий тадкикотлар олиб борилмоқда. Шунингдек, эркин иқтисодий ҳудудларда махсус солик режимларини қўллашдаги мураккабликлар, солик имтиёзларидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган мезонларнинг аниқ белгиланмаганлиги хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг инвестицион фаоллигини оширишда солиқ имтиёзларини қўллаш тизимининг илмий асосланган тартибини ишлаб чиқишни талаб этади.
-
Ўзимни ўрганишни истайман: психологик тестлар
Ушбу китобда инсон руҳиятини аниқлаб берувчи тестлар жамланган
-
ЕР ОСТИ СУВЛАРИНИНГ САТҲИ ВА МИНЕРАЛЛАШУВИ ЎЗГАРИШИНИ БАШОРАТ ҚИЛИШ УЧУН ГЕОФИЛЬТРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИ СОНЛИ МОДЕЛЛАШТИРИШ
Ҳозирги вақтда жаҳонда ер ости сувлари ҳаракати ва геофильтрация жараёнларини ўрганишга йўналтирилган мақсадли тадқиқотлар кенг олиб борилмоқда. Бу йўналишнинг асосий масалалари сирасига, жумладан, ер ости сизот ва босимли сувлари сатҳи ўзгариши жараёнларининг сонли моделларини ҳамда ҳисоблаш алгоритмларини такомиллаштириш ҳам киради. Шунингдек, бир ва икки қатламли муҳитларда ер ости сувлари сатҳи ўзгариши ва минераллашуви жараёнларининг такомиллаштирилган математик моделларини, самарали сонли ҳисоблаш алгоритмларини ва дастурий воситаларини ишлаб чиқиш долзарб максадли илмий тадқиқотлардан биридир.
-
НГИЛ САНОАТ КОРХОНАЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯЛАРИ АСОСИДА ОШИРИШ
Ўзбекистонда енгил саноат иқтисодиётнинг муҳим тармоғи ҳисобланиб, унинг бозорида ўзига хос маркетинг муҳити шаклланган. Республикада тўқимачилик, ип йигирищ, тикувчилик, трикотаж, пойабзал ва ипакчилик соҳаларида 10 мингга яқин йирик ва кичик корхоналар, шунингдек, 400 дан ортиқ қўшма корхоналар самарали фаолият юритмоқда. Тармоқда 150 минг киши иш билан банд. Бироқ, Ўзбекистонинг жаҳон тўқимачилик ва кийим экспортидаги улуши эса атиги 0,3 фоизни ташкил этмоқда. Енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чикариш ва экспорт қилишнинг баркарор устунлик килиши, юкори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларни ишлаб чикариш ва жаҳон бозорларида муносиб рақобатлаша оладиган миллий брендларни шакллантириш етарли даражада эмаслиги корхоналар рақобатбардошлигини ошириш имконини бермаяпти.
-
Castles in Japan
Few works ofthis nature are prepared solely through the efforts ofthe author, for others make contributions that aid in a book's success. This manuscript is no exception, and it is here I wish to express my sincerest thanks to Professors John T. Kinkel and George H. Kakiuchi of the University of Washington for the helpful suggestions they have made. The major contributor, however, has been my wife, Kiku, who has given encouragement, endured many a trek up castle hill
-
Food Security in the High North Contemporary Challenges Across the Circumpolar Region
This book explores the challenges facing food security, sustainability, sover- eignty, and supply chains in the Arctic, with a specific focus on Indigenous Peoples.
-
ЕНГИЛ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА ЁҚИЛҒИЛАРИНИ ТОВАРЛАР НОМЕНКЛАТУРАСИ АСОСИДА ТАСНИФЛАШ ТИЗИМИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
Республикамиздан товар ва транспорт воситаларини божхона чегараси оркали кесиб ўтишида божхона тартибларини кескин соддалаштириш, халкаро савдо айланмасига қулай шарт-шароитлар яратиш, ТИФ иштирокчилари учун божхона расмийлаштируви жараёнини тизимли соддалашишига олиб келадиган тизимларни яратиш бўйича илмий ва назарий натижаларга эришилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «...экспорт-импорт операциялари амалга оширишни янада такомиллаштириш, расмийлаштириш муддатларини, зарур ҳужжатлар сонини ҳамда харажатларни қисқартириш» га қаратилган муҳим вазифалар белгилаб берилган.
-
ЭЛЕКТРОСПИННИНГ УСУЛИ ОРҚАЛИ ХИТОЗАН ВОМВУХ MORI ВА УНИНГ ҲОСИЛАЛАРИ АСОСИДА НАНОТОЛАЛАР ОЛИШ
Бугунги кунда жаҳонда хитозан ва унинг ҳосилаларидан наноматериаллар олиш ва улар асосида турли соҳаларда қўлланиладиган истиқболли препаратлар яратишга бағишланган илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада хитозан ва унинг ҳосилаларидан махсус хоссаларга, жумладан, антимикроб ва антибактериал хоссаларга эга нанотолаларни олиш муҳим аҳамият касб этади.
-
ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ВА ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳонда экспорт ва импорт қилинадиган товарларни етказиб бериш, саклаш ва суғурта қилиш, товарларнинг божхона орқали расмийлаштирилуви, юкларни юклаш ва тушириш операцияларини амалга ошириш учун тўловлар, транспорт ва савдо ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишга бағишланган илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Дунё мамлакатлари томонидан экспортни жараёнларини қўллаб-қувватланиши, экспорт-импорт операциялари ва валюта муносабатлари бўйича кутилмаган, ностандарт қарорлар қабул қилинишига олиб келиб, ҳисоблашишларнинг ҳам шунга мослашишига олиб келди.