-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Олтин гул
Ушбу асарда турли тоифадаги инсонлар ҳаётий кечинмалари акс эттирилган. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Қадимги тарихчилар Ўрта Осиё ҳакида. Терма парчалар
Ушбу мажмуада 2500-3000 йил аввалги киёфаси- халкимизнинг яшаш тарзи, юрт химояси учун олиб борган урушлар, маиший турмуши, турли диний эътикодлари, жанг куролллари, умуман кадимги аждодларимиз турмушига доир жамики фқазилатлар баён этилган тарихий маълумотлар жамланган.
-
Qaraqalpaqnama
Soraw.Birinshi gápti ne ushın ózim -ózime bergen intervyodan basladim?. Juwap.Adam ómiriniń mańızı -ózinen --ózi mángi intervyo beriwden hám -ózinen --ózi mángi intervyo aliwdan ibarat. sondaǵana ol óz táǵdirine tereńrek úńiledi.
-
КЕЧА ВА КУНДУЗ
Ҳар йил бир келадиган баҳор севинчи яна кўнгилларни қитиклай бошлади. Яна табиатнинг дилдираган танларига илиқ қон югурди... Толларнинг кўм-кўк сочпопуклари қизларнинг майда ўрилган кокилларидай селкиллаб тушмоққа бошлади. Муз тагида лойқаланиб оққан сувларнинг ғамли юзлари кулди, ўзлари ҳорғин-ҳорғин оқсаларда, бўшалган қул сингари эркинлик нашъасини кемира-кемира илгари босадилар. Симёғочларнинг учларида якка-якка қушлар кўрина бошлади. Биринчи кўринган кўклам қуши биринчи ёрилган бодроқ нашъасини беради. Бултур экилиб, кўп қошларни қорайтирган ўсма илдизидан яна бош кўтариб чиқди... Мулойим қўлларда ивиб, сувга айлангандан кейин гўзал кўзларнинг супасида ёнбошлашни мунча яхши кўрар экан бу кўкат! Эркакларнинг гуллик дўпписига тегмай, яланг аёллар билан, уларнинг сочлари, гажаклари ва рўмол попуклари билан ҳазиллашиб ўйнаган салқин шабада... кўклам нашъаси билан шўхлик қилади. Ҳаёт нега бу қадар гўзал ва ширин бўлади баҳорда?
-
Байрамдан бошқа кунлар
Байрамларни кутиб байрамларга талпиниб яшаймиз. Ушбу китобнинг қаҳрамонлари ана шундай байрамга интиқ ташна.Лекин аёнки ҳаёт дегани байрамлардангина иборат эмас унинг бошқа кунлари ҳам бор.
-
Умр мавсуми
Ҳаётимиз давомида танлашимиз лозим бўлган жуда кўп тўғри ва нотўғри йўлларга дуч келамиз. Бунда атрофимиздаги одамларнинг тутган йўли, фикрларига эътибор қиламиз, суянамиз. Натижада эса муваффақиятга эришиш йўлида биздан анча олдинлаб кетганларга, ишида яхшигина самарага эга бўлганларга, ҳаётда бахт-саодатга эришганларга, толеи кулганларга эргашамиз. Ҳар биримизнинг атрофимизни маълум бир фикр, одат, таомил, фалсафий қарашларга эга бўлган инсонлар жамоаси ўраб туради.
-
-
Помпеянинг сўнгги кунлари
Инглиз тарихий романлар устаси Эдуард Бульвер-Литтон (1803-1873)ни маҳорат бобида Чарльз Диккенсга қиёс қиладилар. Унинг киборлар жамияти хаётидан олиб ёзилган «Пэлем» (3 жилдлик, 1828) асари айниқса катта шуҳрат қозонди. Бир вақтлар бутун дунёни ларзага солган фожиа Везувий вулқони отилишидан қизиган кул ва тошлар остида қолиб кетган Помпея ҳақидаги ушбу асар эса ўз тарихийлиги ва далилларнинг асослилиги билан алоҳида қимматга эга. Муаллифнинг яна драматик асарларини ўз ичига олган «Ри шелье» (1839) китоби чоп этилган. «Помпеянинг сўнгги кунлари» асари орқали ўзбек китобхонлари бу истеъдод соҳиби ижоди билан ўзбек тилида биринчи марта танишмоқдалар.
-
Аёл ҳаётидан йигирма тўрт соат
Йигирманчи аср мумтоз адабиётининг энг севиб ўқиладиган жозибали асарлари муаллифи саналмиш Стефан Цвайгнинг новелла ва хикоялари ўзининг бетакрор ва мукаммал тасвир услуби билан ажралиб туради.
-
Ўзликни англаш завқи
Азиз китобхон, ўйлаймизки, Сиз сўнгги йилларда оламга машҳур мутафаккирлар, донишмандлар ҳамда психолог олимларнинг илмий тавсиялари, ҳаётий тажрибалари асосида тайёрланаётган, инсон шахсияти, руҳий олами, ижтимоий муносабатларининг шаклланиши ва умуман борлиққа муносабати борасидаги китобларни кузатиб бормоқдасиз. Амалиётчи психолог Шавкат Раззоқовнинг «Ўзликни англаш завқи ёхуд Сизни ўзгартирадиган китоб» номли ушбу китоби Сиз азизларга ўз-ўзингизни, аниқроғи ўзлигингизни таниб олишингизда беғараз кўмакчи ва дастуруламал бўлади, деган умиддамиз.
-
Бир кўзли қирол ёки саёҳат бошланади
Бу китоб қўлингизда йўл бошловчи харита ва энг яхши маслаҳатчи бўлишига ишонамиз! "Тармоқ маркетинги". Бугунги кунда бу сўзни эшитмаган инсонни топиш мушкул. Хусусан, бугунги кунда бу сўзнинг асл моҳиятини тушуниб етган кишиларни топиш ҳам сал қийинроқ. Бу сўзларим ушбу иш билан анчадан буён шуғулланиб келаётган, ҳатто уни ўз касб-корига айлантирган одамларга ҳам тегишли.
-
Aql solig'i
Ushbu kitobdagi hikoyat va rivoyatlarning har biri ibrat ko'zgusi hamda hikmat xazinasi boʻlib, xalq donishmandligini o'zida mujassam etgan, asrlar davomida tildan tilga o'tib sayqal topgandir. Bu kitob o'quvchilarga munosib tuhfa bo'ladi, deb umid qilamiz.
-
Бузрукнинг кузи
«Ёлғизликнинг юз йили», «Ошкора қотиллик қиссаси» асарлари муаллифи, Нобель мукофоти совриндори Габриэл Гарсиа Маркес жаҳон адабиётида ўз сўзи ва ўзига хос услубига эга ижодкорлардан саналади. Ўз даврида Франц Кафка, Марсел Пруст, Уильям Фолкнер, Жеймс Жойс асарлари Маркес дунёқараши, бадиий тафаккури ривожига сезиларли таъсир кўрсатган ва мана шундай ички вулқонлар натижаси ўлароқ адиб номини оламга ёйган буюк асарлар дунёга келган. Ўқувчилар эътиборига навбатда ҳавола этилаётган «Бузрукнинг кузи» романи ҳам шу каби ҳайратлар мевасидир ва мазкур асар ўз даврида ёзувчига катта шон-шуҳрат келтирган. Маркеснинг ўзи бу ҳақда шундай дейди: «Бузрукнинг кузи» – мени тоабад унутилишдан сақлагувчи асардир». Асар мутолааси орқали зийрак китобхонларимизни Маркесча ҳайратлар оламига етаклаймиз.
-
Ёлғиз яшаб бўлмайди
Ушбу асарда бир қанча инсонларнинг ҳаётий кечинмалари акс эттирилган. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Қасос ҳисси
Ривоятларга кўра, аёл қалбининг туб-тубида оппоқ кабутар ва бир кўлвор илон бўлар экан. Агар аёл меҳр-муҳаббат, ҳурмат, эъзоз кўриб яшаса, кабутар қанотларини қоқиб турар, илон эса кулча бўлиб ётаверар экан. Аммо аёл ноҳақ хўрланса, зулм ва зўрликдан оёқости бўлса, илон бош кўтариб, аёл қалбидаги нафрат ва қасос ҳисси енгиб бўлмас кучга айланади. З.Машарипованинг драматик воқеаларга бой навбатдаги асарида ўта тарбияли, хокисор аёл эрининг калтакларига, ҳақоратларига чидай олмай, охири ажрашиб кетади. Аммо ўзи ҳақидаги бўҳтонни эшитган Гулҳаё ажрашиб ҳам эридан қутулмаслигини билгач, қўлига болта олиб, эрини ўлдиргани боради ... Дарҳақиқат, инсон баъзан ҳаёти давомида ўта чигал, мураккаб вазиятларга тушиб қолади ва шундай аҳволга тушишига сабабчи бўлганларга нисбатан қалбидаги қасос ҳиссиуни беихтиёр жиноятга етаклайди. Жиноят содир этишдан эса инсонни фақат бир нарса–ёшлигида берилган тўғри тарбиягина асраб қолади...
-
Миллардер хонимнинг изтироблари
Тўйдан қайтаётганда музқаймоқ цехи хўжайинининг машинаси автоҳалокатга учради. Музқаймоқ цехи хўжайини ва Салтанат хола воқеа жойида ҳалок бўлади. Ушбу қиссада Тўлабой ака ҳамда унинг аёли ҳаёти акс эттирилган. Мазкур рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.