-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
O'zbekiston tarixi (Samarqand tarixi). IX jild (O'zbekiston tarixi va manbalari)
Jamoaviy monogarafiya jahonning qadim shaharlaridan biri bo'lgan Samarqand tarixiga bag'ishlanadi. Zarafshon vohasining eng qadimgi va qadim davri, Samarqand shahrining vujudga kelishi va antik davri, ilk o'rta asrlar (V-VIII), rivojlangan o'rta asrlar (IX-XIV), Amir Temur va temuriylar davri va boshqalarni o'z ichiga oladi.
-
МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИМИЗНИ ҚАТЪИЯТ БИЛАН ДАВОМ ЭТТИРИБ, ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРАМИЗ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев асарларининг 1-жилдидан давлатимиз раҳбарининг 2016 - 2017 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси, Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишларида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда, турли соҳа вакиллари билан учрашувларда, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида, халқаро анжуманлар, тадбир ва маросимларда сўзлаган нутқ ва маърузалари ҳамда табриклари ўрин олган.
-
Қашқадарё вилоятида ғўзаларни томчилатиб суғориш
Битирув малакавий ишимнинг мақсади Қашқадарё вилояти шароитида энг кўп экиладиган ғўзани томчилатиб суғоришни таҳлил қилиш ва фермер хўжаликларида бу суғориш усулни жорий қилишдир.
-
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ АКТИВЛАРИНИ СЕКЬЮРИТИЗАЦИЯЛАШ АМАЛИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Якин ўтмишда юз берган глобал молиявий инқироз халқаро молия бозорларида секьюритизациялашган воситаларга бўлган инвестицион талаб ҳажмининг кескин қисқаришига сабаб бўлди. Аммо, сўнгги йилларда ривожланган мамлакатлар иктисодиёти ва молия тизимининг инқирозли жараёнлар таъсиридан муваффақиятли ўтиши секьюритизациялашни ўз навбатида, активларни такомиллаштириш доирасида Янги турдаги секьюритизациялаш воситалари эмиссиясининг йўлга қўйилиши мазкур амалиётни қайта фаоллашувига имконият яратди.
-
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДАГИ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МОЛИЯВИЙ ИНЖИНИРИНГДАН ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозорида иштирокини кенгайтириш, улар орқали оладиган даромадини ошириш масаласини долзарб бўлиб қолмоқда. Ушбу ҳолат, ривожланаётган давлатларнинг жаҳон банк бозорида ўз ўрнини эгаллашда банкларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини янада такомиллаштириш борасидаги илмий ёндашувларга катта эътибор қаратиш заруратини келтириб чиқармоқда. Хусусан, жаҳон молиявий иқтисодий инқироздан кейин ҳар бир давлат банклари фаолиятини таҳлил қилишда банк бозорида молиявий инжиниринг тизимини яратиш борасидаги илмий тадқиқотлар олиб бориш, мамлакат банк тизими даромадини оширишга сабаб бўлмоқда.
-
Тижорат банклари фаолияти самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш
Ҳозирги кунда иқтисодчи олимлар томонидан тижорат банклари самарадорлигини баҳолаш, унга таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда инқирозларнинг салбий таъсирини камайтиришда самарадорликнинг ролини баҳолаш сингари масалаларнинг амалий ва услубий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий қийинчиликлар, яъни муаммолар кредитлар улуши кўпайиши, кредитлар бўйича рисклар ортиши ва банкларнинг айрим хизматларига талабнинг кескин тушиб кетиши сингари омилларнинг банклар самарадорлигига таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқотлар амалга оширилмоқда.
-
Беда ўсимлигининг етиштириш технологияси ва иқтисодий самарадорлиги
Ҳозирги вақтда бедачилик соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш натижасида махаллий навларга нисбатан беданинг бир қатор юқори ҳосилли, оқсилга бой, ҳар бир вилоят шароитига мослашган навлари яратилган.
-
Асаб ва руҳият
Китоб энг кўп учрайдиган касалликлар ҳақида бўлиб, унда бош миянинг қон томир касалликлари, эпилепсия ва тутқаноқ синдромлари, бош миянинг яллиғланиш касалликлари, паркинсонизм, миянинг ички босими, танадаги турли оғриқлар, остеохондроз, диск чурраси, депрессия, невроз, ипохондрия, истерия, мигрен, психосоматик бузилишлар, фобия ва қўрқув, болалар ва катталарда учрайдиган ақлий заифликлар, хотира бузилишлари, бош айланиши ва чайқалиб юришларга асосий урғу берилган
-
ЕР БИЛИМИ ВА ЎЛКАШУНОСЛИК
География қадимий фанлардан бири. Ибтидоий жамоа 'тузуми даврида кишилар ўзлари яшаб турган жойнинг табиати ҳақидаги маълумотга эга бўлганлар. Сўнгра жамоа-жамоа бўлиб яшаган халқлар аста-секин бир-бирлари билан иқтисодий алоқа боғлаганлар, узоқроқ ўлкаларга саёҳат қила бошлаганлар. Шундай қилиб, Ер шари ҳақида тасаввурлар тўплана борган, бу эса география' фанининг шаклланишига ёрдам берган.
-
Ғўза селекциясида бекросс чатиштириш усулини тахлил қилиш
Ушбу лойиҳа асосида ғўза коллекциясидаги ёввойи ва маданий турлари амалий селекция жараёнига жалб этилгани ҳолда, турли геномларга оид 2-3, 4-5 та турлар яъни, G.thurberi, G.raimondii, G.arboreum, G.harknessii, G.hirsutum ва G.barbadense турлари иштирокидаги мураккаб дурагайлари синтез қилиш; яратилган янги мураккаб дурагайлар авлодларида қимматли хўжалик белгиларини ўзгарувчанлиги ва шаклланиш қонуниятлари, гоммоз ва вилт касалликларига чидамлилик хусусиятлари ўрганилган.
-
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳонда, глобал коронавирус пандемияси даврида мамлакат тижорат банклари молиявий баркарорлигини таъминлаш аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, мазкур масаланинг амалий ва услубий асосларини такомиллаштиришга оид илмий тадқиқотларга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Айниқса, пандемия шароитида банклар томонидан кредитлар ажратиш, фоиз ставкалари юзасидан турли имтиёзлар бериш, муаммоли кредитларни самарали бошқариш, кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши яратилган захираларни камайтириш, соф фоизли даромадлар салмоғини кенгайтириш, кичик бизнес ва масофавий хизматларни ривожлантириш борасидаги муаммолар тадқиқи орқали мазкур жараёнлар самарадорлигини оширишга ҳаракат қилинмоқда.
-
-
Tipik bo‘z tuproqlari sharoitida g‘o‘zani sug‘orishning suv tejovchi texnologiyasi
Ushbu bitiruv malakaviy ishining ilmiy yangiligi Toshkent viloyatining tipik bo‘z tuproqlari sharoitida birinchi marta g‘o‘za qator orasiga 50 va 100 metr egat uzunliklarida qora polietilen plyonka va kuzgi bug‘doy somoni to‘shab har bir egatdan hamda egat oralatib sug‘orish texnologiyasini ishlab chiqilgan.
-
ТИКУВ-ТРИКОТАЖ КОРХОНАЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ БОШҚАРИШДА БРЕНДИНГ СТРАТЕГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Жаҳонда тикув-трикотаж корхоналари рақобатбардошлигини оширишга қаратилган брендинг стратегияларини ишлаб чиқиш, маҳаллий брендларни шакллантириш, товар маркасини брендга айлантириш жараёнларни бошкариш, брендларга мижозлар содиқлигини ошириш, брендлар рақобатбардошлигини баҳолаш, корхоналарда брендни бошқариш жараёнлари самарадорлигини ошириш борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Тикув-трикотаж маҳсулотлари брендларига истеъмолчилар содиқлигини ошириш, ҳалкаро бозорларда бренд жозибадорлигини ва нуфузини ошириш, бренд капиталини шакллантиришга йўналтирилган стратегиялар ишлаб чиқиш, брендларнинг халкаро рейтингини ошириш орқали қўшилган қийматни яратиш ва жаҳон бозорларга максадли жойлаштиришга қаратилган йўналишларда илмий тадкикотларни амалга оширишга алоҳида аҳамият берилмоқда.
-
Kuchsiz sho’rlangan o’tloqi - bo’z tuproqlari sharoitida qand lavlagi yetishtirish agrotexnikasi
Izlanishning maqsadi va vazifalari; Izlanishning maqsadi Farg‘ona viloyati kam sho‘rlangan o‘tloqi soz tuproqlari sharoitida qand lavlagidan yuqori hosil olish agrotexnikasini ishlab chiqish uchun, suv ma’dan o‘g‘itlar me’yorini, ekish muddatlari va ko‘chat qalinligini qand lavlagi hosildorligiga ta’sirini o‘rganishdan iborat.
-
ТИКУВ-ТРИКОТАЖ КОРХОНАЛАРИ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯЛАРИ АСОСИДА ОШИРИШ
Жаҳонда тикув-трикотаж маҳсулотлари бозорида етакчи бўлган мамлакатларда тармоқнинг глобал қиймат занжиридаги фаолиятини таъминлаш, халқаро бозор тадқиқотларини самарали ташкил этиш, тўқимачилик корхоналари учун халқаро маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш, электрон савдо тизимини халқаро даражада йўлга қўйиш, миллий брендларнинг жаҳондаги нуфузини оширишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бугунги куннинг муҳим йўналишлари ҳисобланади. Шунингдек, жаҳоннинг тикув-трикотаж кийимлари ишлаб чиқарувчи йирик компаниялари глобал бозорда рақобат устунлигини таъминлашнинг асосий стратегик йўналиши сифатида экспорт амалиётида рақамли технологиялардан фойдаланиш, онлайн сотиш тизимларини жорий этиш ва инновацион маркетингга асосланган юқори истеъмол қийматли тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали экспортни «рақобат устунлиги», «кластерлаштириш», «диверсификация», «сифат менежменти», «онлайн маркетинг» стратегиялари асосида ривожлантиришга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.