-
Barcha uchun,
-
-
-
-
-
-
-
Barcha uchun,
-
Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир
Каримов Ислом Абдуғаниевич,Barcha uchun, -
-
-
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш
Одилқориев Х., Қаюмов Р., Назаров Х., Лафасов М., Каримов З., Омонова О.,Barcha uchun, -
Barcha uchun,
-
-
Barcha uchun,
-
-
-
Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари
О. Салимов У. Бегимқулов М. Бекмуродов , К. Қуронбоев Н. Ҳалилов,Barcha uchun,
-
Ўзбекистон: миллий Истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура
Ислом Каримов,Қўлланмада Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Истиқлол йўли: муаммолар ва режалар тўғрисида сўзлаган нутқи баён этилган. Ўзбекистонда ҳукм ўтказадиган бошқарув таркиби ҳам пойтахтимиз Тошкентда, ҳам жойларда, тармоқлар ва умуман ишлаб чиқариш ва тақсимот соҳаларида, давлатни ва халқимизни ҳимоя қиладиган жабҳаларда, хуллас, ҳамма-ҳамма поғоналарда собиқ Иттифоққа бўйсунадиган ва Марказ чизиғидан чиқмайдиган тарзда иш олиб борарди. Мана шу соҳаларни тубдан ўзгартириб, мустақиллик заминида қайтадан тузишга тўғри келди.
-
Куч-билим ва тафаккурда
Ғуломов Саидаҳрор,Китоб Узбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тутрисида ”ги ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури i тутрисида ”ги донунларнинг ижролари, Ислом Каримов \ сиёсий-маърифий таълимоти билан боглид таълим-тарбия тизими ислодотларининг амалий босдичлари, ривожи дамда якунлари, шунингдек, истидболдаги вазифаларининг тадлилий умумлашмасидан, замонавий жадоний тафаккур- га эга баркамол авлоднинг маърифий тарбиясига дахлдор янги гоялар задирасидан иборат.
-
Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори
Г. Зокирова,Ушбу китобда Таълим тўғрисидаги, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисидаги қонунлар баён этилган. Эски таълим тизимидан воз кечиб, янги таълим тизимини жорий этиш, қонуннинг мақсади- фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини вазифаси бу тизимни тубдан ислоҳ қилишдан иборат эканлиги ҳақида маълумотлар беради.
-
Биздан озод ва обод Ватан қолсин
Каримов И. А.,Ушбу тўпламга Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг республикада бозор муносабатларини йўлга қўйиш, иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш, хусусий мулкни ҳамда тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган, янгиланиш жабҳасида учраётган мураккабликлар ва тўсиқларни енгиш йўллари кўрсатиб берилган асарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши сессияларида қилган маърузалари, чет эл сафарларида, халқаро миқёсдаги йиғилишларда, республика Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида, турли учрашувларда сўзлаган нутқлари жамланган.
-
Ислом Каримов - янги Ўзбекистон Президенти
Л. Левитин,Президент Каримов давлат раҳбарларининг янги авлодини ўзида бошқалардан кўра тугалроқ мужассам этган. Китоб айнан шу жиҳати билан Европа ва бутун дунё учун ниҳоятда муҳим бўлган минтақанинг нуфузли сиёсий арбобларидан бирининг шаклланиши ва сиёсий истиқболлари билан жамиятнинг кенг қатламларини таништирган ҳолда ахборот кемтигини тўлдиради.
-
Президентга мактублар
Мирзақулов З.,Маълумки, мазкур туркумдаги китобларнинг биринчи жилди 2006 йилда, иккинчи жилди 2009 йилда, учинчи жилди эса 2013 йилда нашрдан чиқарилган ва уларнинг барчаси кенг жамоатчилик ўртасида катта қизиқиш уйғотган эди.
-
Биздан озод ва обод Ватан қолсин
Ислом Каримов,Қўлланмада Ислом Каримовнинг Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари туғрисида сўзлаган нутқи баён этилган. Истиқлолимизнинг машаққатли, фидокорона меҳнат билан ўтган икки йили орқада қолди. Бу йиллар бой имкониятларга эга бўлган, республика ва унинг аҳолисини танг ҳолатдан, моддий ва маънавий инқироздан чиқариш, миллий давлатимиз пойдеворини қуриш, иқтисодиётимизни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш йиллари бўлди. Ўзбекистонни жаҳонга намоён қилиш, ахборот ва иқтисодий жиҳатдан четлаштириш ҳолларига барҳам бериш, жаҳон ҳамжамиятининг бошқа мамлакатлари қаторида тенг бўлиб олиш сари интилиш йиллари бўлди. Мустақилликнинг икки йили - кўҳна тарихимизни, тарихда бизга ажратилган ўрнимизни чуқур англаш йиллари бўлди. Бу йиллар шу ҳолатларнинг сабабларини мафкуравий ақидалардан холи равишда, ақл-идрок билан таҳлил қилиш йиллари бўлди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мажлисидаги нутқи; Хорижий ижтимоий-сиёсий доиралар вакилларининг муносабатлари ва шарқлари
Каримов И.А.,Маълумки Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисидаги 2010 йил 20 сентябрь куни сўзлаган нутқи жаҳон миқёсида катта қизиқиш ва эътибор уйғотди. Ушбу китобда ана шу нутқ матни билан бирга, хорижий ижтимоий-сиёсий доиралар вакиллари томонидан билдирилган муносабат ва шарҳлар ўрин олган.
-
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолияти хроникаси: 1989-2016 йиллар. Солнома
Мирзақулов З.,Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 1989-2016 йиллар давомидаги сиёсий фаолияти хроникаси акс эттирилган ушбу китоб билан танишар эканмиз, давлат раҳбарининг кўп қиррали фаолияти мисолида Ватанимизнинг истиқлол тарихи, тараққиёт йўли бутун мураккаблиги, барча синов ва машаққатлари билан кўз ўнгимизда яққол намоён бўлади.
-
Ona yurtimiz baxt-u iqboli va buyuk kelajagi yo'lida xizmat qilish-eng oliy saodatdir
I.Karimov,Kitobda Vatanimizning bugungi va ertangi taqdiri uchun daxldorlik hissi tobora ortib borayotganini amalda yaqqol namoyon etgani, konstitutsiyamiz milliy va xalqaro huquq normalari, demokratik tamoyillar asosida, ochiqlik va oshkoralik, tenglik va xolislik prinsiplari to'g'risida to'liq fikrlar yuritilgan.
-
Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир
Каримов Ислом Абдуғаниевич,Мамлакатимизни янгилаш ва модернизация килиш, демократик ислохотларни чукурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнлари изчил давом эттирилаётган, энг мухими, халқимиз, айникса, ёш авлодимиз мутлақо янгича инсоний сифат кўрсаткичлари билан майдонга чикаётган,юксак марраларга интилиб яшаш унинг хаёт мазмуни,фуқоролик позициясига айланиб бораётган бир пайтда, бугунги XXI аср - глобаллашув даври олдимизга тобора уткир ва долзарб вазифалар қўяётган бир шароитда ўтган бу сайлов Ўзбекистоннинг кейинги йиллардаги тараққиёт натижаларини чуқур сархисоб қилиб, истиқбол режаларини белгилаб олиш имконини берди.
-
Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида
И. Каримов,Бу китобда давлатимиз раҳбарининг айни шу мураккаб тарихий даврда сўзлаган маъруза ва нутқлари, суҳбат, мақола ва интервьюлари ўрин олган. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, бу чиқишлар китоб ҳолида илк марта чоп этилмоқда.
-
Юртимиз тинчлиги энг катта бойлигимиздир
Ш. Ҳасанов,Ушбу китоб худди шу ногаҳоний турткидан сергакланиб уйғонган, уйғонган-у пўртанадек жунбушга келган шоир қалбининг туғёнларидир. Кўпинча нотиқларга ҳаяжонланмай, ҳиссиётга берилмай гапиринг, деб танбеҳ берадилар. Эҳтимол, ҳаяжон, ҳиссиёт нотиқларга ярашмас. Аммо дунёда бир ноёб касб борки уҳаяжонсиз, ҳиссиётсиз ўз қимматини йўқотади.
-
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш
Одилқориев Х., Қаюмов Р., Назаров Х., Лафасов М., Каримов З., Омонова О.,''Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш'' курси ўқув қўлланмаси Ўзбекистон Конституциясининг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини, маъно-мазмунини ва моҳиятини ўрганиш, тафаккури ва маданиятини тарбиялаш ва юксалтириш мақсадида чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 январдаги ''Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида''ги Фармойиши асосида яратилди.
-
Ўзбекистон Республикаси конституциясини ўрганиш
Бобоев Ҳ.Б., Саидов А.Х.,Мамлакатимизда фукдроларнинг, айникса, ёшларнинг хукукий билимларини оширишга катта эътибор берил ган. Лекин бугунги кунга кддар турли мактаб ва ук,ув юртларида давлат ва хукукий, асосларини уқитиш масала- ларига турлича ёндошилган.
-
Баркамол авлод орзуси
Тўхтапўлат Рисқиев,Бугунги кунда олдимизга қўйган буюк мақсадларимизга,эзгу ниятларимизга эришишимиз,жамиятнинг янгиланиши ,ҳаётимизнинг тараққиёти ва истиқболи амалага оширилаётган ислоҳатларимиз ,режаларимизнинг самараси тақдири -буларнинг барчаси ,малакали,онгли мутахассис кадрлар тайёрлаш муоммоси билан чамбарчас боғлиқлигини барчамиз англаб етмоқдамиз.Шу боис мамлакатимизнинг истиқлол йўлидаги биринчи қадамлариданоқ мамлакатимиз ёш авлодларини маънавиятини тиклаш тизимини такомиллаштириш вазифасини илгари сурмоқдамиз.
-
Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир
Каримов И.,Қўлланмада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси ҳамда 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузалари баён этилган.
-
Ватан ва халқ мангу қолади
Каримов Ислом Абдуғаниевич,Ҳурматли китобхон, қўлингиздаги ушбу мўъжаз тўпламдан Президент Ислом Каримов асарларида турли муносабат билан ишлатилган, жамоатчилигимиз ўртасида кенг машҳур бўлиб, аксарияти умуммиллий шиор даражасига кўтарилган ҳикматли сўзлар ва иборалар ўрин олган.
-
Янги Ўзбекистоннинг 7 зафарли йили
О.Салимов.,Етти йил давомида амалга оширилган бамисоли етмиш йилга тенглашиб, мамлакатимиз қиёфасини, юртимиз жамолини бутунлай ўзгартириб юборади. Етти йиллик босиб ўтилган йўлимизга, янги тарихимизга назар ташлар эканмиз, мана шу даврда ҳаётимизда қандай ўзгаришлар рўй бергани, нималарга эришганимиз ҳақида сарҳисоб қиламиз.
-
Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари
О. Салимов У. Бегимқулов М. Бекмуродов , К. Қуронбоев Н. Ҳалилов,«Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари» тўпламининг иккинчи жилдига республикадаги олий таълим муассасаларининг магистратура, бакалавриат босқичларида таълим олаётган истеъдодли ёшлар, докторантлар, шунингдек, вазирлик ва идораларда ўз фаолияти билан бир қаторда изланишлар олиб бораётган ёш олимларнинг илмий тадқиқотлари натижалари жамланган.