-
Хоразмнома ўнинчи китоб. Хоразм қўҳна фан ва маданият маскани
О.Машарипов, А.Машарипов,Barcha uchun, -
Barcha uchun,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Фалсафа доктори илмий даражасида тасдиқланганлар тўғрисида маълумот II том (2017-2018 йй)
А.Юсупова,Barcha uchun, -
-
Фанлар чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синфларда таълимни ташкил этиш технологияси.
Сафарова Р.Г., Нуржанова Р.У., юсупова Ф.И., Ибрагимов С.У.,Barcha uchun, -
-
-
Хоразмнома ўнинчи китоб. Хоразм қўҳна фан ва маданият маскани
О.Машарипов, А.Машарипов,Мазкур китобда қадимги ва ўрта асрларда Хоразм тарихига оид қизиқарли воқеалар шунингдек уларнинг энг қадимги маданият даврлари, давлатчилиги, дини, ёзуви тили ҳақида сўз боради.
-
Ўзбекистон республикаси олий таълим муассасалари маълумотнома.
Ш.Аюпов, С.Иноятов,Ушбу китобда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши, улардаги мавжуд бакалавриатга оид таълим йўналишлари, ҳар бир йўналиш асосида магистратура мутахассисликлари, факультет ва бўлимлар ҳақидаги қисқача маълумотлар берилган.
-
Темур тузуклари
Б.Абдуҳалимов,Ушбу китобда "Темур тузуклари" китобининг мамлакатимизда она тилимизда янгитдан юксак сифат билан чоп этилиши, ҳеч шубҳасиз, маданий ҳаётимиздаги ўзига хос муҳим воқеадир. Қадамий ва бой, шавкатли тарихимиз, бетакрор меросимиз, азалий қадриятларимиз билан қизиқадиган китобхонларга баён қилинган.
-
Маънавиятшунослик 2-китоб
А.Эркаев,Таниқли файласуф олим, маънавият ва маърифат, миллий ғоя ҳамда мафкура соҳасининг кўзга кўринган вакили Абдураҳим Эркаевнинг "Маънавиятшунослик" номли икки жилдли йирик тадқиқоти мазкур фаннинг илдизлари, такомил босқичлари, уларни ўрганиш борасидаги мустақиллик йилларида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланади.
-
Икки буюк саркарда ёхуд Жалолиддиндан Қутузгача
Б.Абдиримов,Ушбу асар олдинги "Хоразмийлар изини излаб...” номли китобимизнинг мантиқий давомидир. Китобда Жалолиддин Мангуберди ва унинг ҳалокатидан сўнг Ислом шарқида қолган хоразмийларнинг тақдири, ушбу хоразмийлардан чиққан Сайфиддин Қутуз ҳамда унинг мўғуллар устидан ғалабаси ҳақида сўз боради.
-
Темур Тузуклари
Ҳайдарбек Бобобеков, А. Қуронбеков, Сулаймонов И.,1856 йилда йирик шоир ва маҳур таржимон Рожий томонидан "Темур тузуклари" нинг форс тилидан эски ўзбек тилига қилинган таржимаси қимматли манба ҳисобланади. Унинг ҳозтрги ўзбек тилига таржима ва табдил қилиниб чоп этилиши халқимиз учун ажойиб туҳфа бўлди. Чунки Ватанимизнинг буюк тарихи бор бўйи билан акс этган бундай нодир китоблар ҳар қачон китобхонлар томонидан интиқлик билан кутиладиган сара асарлар сирасига киради.
-
Амир Темур
Муҳаммаджонов А.,Ушбу тарихий рисолада машхур давлат арбоби ва ҳарбий саркарда Амир Темурнинг ҳаёт йўли, ҳарбий фаолияти, давлатчилик маҳорати ўз аксини топган. таниқли темуршунос олим буюк соҳибқирон Амир Темурнинг шахсияти, унинг ҳарбий ва сиёсий фаолиятини содда, қизиқарли услубда ёритган. шунинг учун асар қизиқиш билан ўқилади.
-
Абу Райҳон Беруний
Отахўжаев А.,Мазкур тарихий рисола ўрта асрлардаги буюк аллома Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган. Муаллиф тарихий манбалар асосида Берунийнинг жўшқин ва мураккаб кечган ҳаётини қизиқарли ва оммабоп усулда тасвирлаган. Рисола кенг китобхонлар оммасига усулда тасвирланган.
-
Амир Темур салтанати
Л.Керен,Соҳибқирон Амир Темур ва унинг жаҳон тарихида тутган ўрни ҳақида Францияда ўнлаб тарихий-бадиий ва илмий асарлар яратилган. Мазкур асар 1980 йилда Париждаги «Пайот» нашриёти томонидан нашр қилинган.
-
Хоразмийлар изини излаб
Абдримов Б,Ушбу китобда нафақат юртимиз, балки бутун дунёга тарқалган хоразмликларнинг беш асрлик тарихи баён қилинади.Аждодларимизнинг Буюк ипак йўли бўйлаб Хазария ва Булғорда, ундан ўтиб Венгрия ҳудудларида савдо- сотиқ ишларини олиб боришлари.Венгрия ижтимоий-иқтисодий ҳаёти,сиёсатида алоҳида аҳамиятга эга.
-
Қадимги Хоразм мудофаа иншоотлари
Ходжаниязов Ғ,Ўрта Осиё жаҳон цивилизациясининг энг қадимги марказларидан бири. Бу ҳудуд халқи томонидан бой ва ўзига хос маданият яратилган. Ўрта Осиё халқлари маданияти сарчашмаларини излаб топадиган археологлар ва тарихчиларнинг тадқиқотлари туфайли тарихий-археологик соҳа тобора аниқ намоён бўлмокда.
-
Жалоладдин Мангуберди буюк ватанпарвар саркарда
Машарипов Қ,Китоб Хоразм Маъмун академиясининг "Жалоладдин Мангуберди-буюк ватанпарвар саркарда" мавзусидаги лойиҳаси доирасида тайёрланди. Жалоладдин Мангуберди тарихига доир ёзма маълумотлар, мавзу юзасидан олиб борилган тадқиқотлар натижалари атрофлича ёритишга ҳаракат қилинди.
-
Buyuklar kahkashonida
Q.Abdurahmonov,O'zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining akademigi, taniqli olim, iqtisodiyot fanlari doktori, professor, badiiy adabiyot va she’riyat muxlisi Qalandar Abdurahmonovning O'zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi tomonidan tasdiqlangan 2018- yilgi «Yo‘l xaritasi»ga kiritilgan «Buyuklar kahkashonida» kitobi zamonaviy o'zbek adabiyotining yorqin vakillaridan biri - O‘zbekiston Qahramoni, Xalq shoiri Abdulla Oripovning xotirasiga bag'ishlangan.
-
Ҳаракатлар стратегияси ва маънавий юксалиш
А.Ҳайдаров,2017 йил мамлакатимиз тарихида улкан, оламшумул аҳамиятга эга бўлган инқилобий ўзгаришлар йили бўлди.
-
Фалсафа доктори илмий даражасида тасдиқланганлар тўғрисида маълумот II том (2017-2018 йй)
А.Юсупова,Мазкур тупламда фалсафа доктори (PhD) илмий даражасида тасдиц- ланганларнинг диссертация мавзуси, фан тармоги ва ихтисослик шифри хдмда илмий янгиликлари ва илмий натижаларни амалиётга жорий цилиш тугрисидаги маълумотлар келтирилган.
-
Муқаддас "Авесто" изидан
Tohir Karim,Оташпарасликнинг муқаддас китоби "Авесто" ва унинг муаллифларидан бўлмиш Зардуштнинг ҳаёти ва даҳоси мана бир неча минг йиллардан буён инсоният ақлини ҳайратга солиб келмоқда.
-
Фанлар чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синфларда таълимни ташкил этиш технологияси.
Сафарова Р.Г., Нуржанова Р.У., юсупова Ф.И., Ибрагимов С.У.,Мазкур китобда чукурлашт прилган таълимни ташкил этишга оид назарий ёндашувлар ва мавжуд тажрибалар. таълим мазмунини модернизациялаш параметлари, фанлар чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синфларда таълим мазмунини танлашнинг дидактик асослари чукурлаштирилган таълимни ташкил зтиш тамойиллари, восита ва усуллари хамда технологиялари баён қилинган.
-
Jadidlar (Is`hoqxon To`ra Ibrat)
U.Dolimov,Pedagogika fanlari doktori, professor Ulug`bek Dolimovning mazkur risolasida Is`hoqxon Ibratning hayot yo`li, tarixnavis, tilshunos va shoir sifatidagi ijodiy hayot faoliyati yoritiladi. Shu bilan birga, risola Ibratning noshirligi, jamoar arbobi sifatidagi faoiliyati haqida e`tiroflar hamda uning hikmatli so`zlari o`rin olgan.
-
Ислом: бағрикенглик ва мутаассиблик
З. И. Мунавваров,Ушбу китоб жамиятимиз ҳаётининг муҳим йўналишларидан бўлган диний омилга бағишланган. Китобда давлатнинг динга бўлган муносабати, диннинг Ватан ва миллат манфаатларига баркамол фуқарони тарбиялаш ишида ўйнайдиган ижобий ролини кўрсатишга бағишланган маълумотлар келтирилган.