-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Ommaviy kommunikatsiya. Jurnalistika. Ommaviy axborot vositalari
-
-
-
Mamlakatlar va hududlarni kompleks o‘rganish
-
-
-
-
-
-
-
-
Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият асослари
Ушбу дарслик олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг ҳуқуқшунослик ва иқтисодий мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, унда Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолият ва унинг турларининг ҳуқуқий, ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатлари атрофлича ёритилган. Китоб 9 бобдан иборат бўлиб, унда ташқи иқтисодий алоқаларнинг назарий ва амалий асослари, Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий сиёсати, ҳуқуқий механизмлар ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимли равишда баён қилинган. Асарда бой далилий ва меъёрий-ҳуқуқий маълумотлар келтирилган бўлиб, у нафақат талабалар, балки амалиётчи юристлар, ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий идоралар ходимлари учун ҳам фойдали манба ҳисобланади.
-
Узбекистон Республикаси ижтимоий таъминот хукуки
Ушбу дарслик 380100 «Хукукшунослик» ихтисослиги буйича бакалаврият боскичида таълим олаётган талабалар учун тайёрланган булиб, унда ижтимоий таъминот хукуки курси буйича укув дастурининг асосий коидалари, сохага оид конунчиликнинг мухим нормалари хамда Узбекистон Республикасида ижтимоий таъминотга оид муносабатларни хукукий жихатдан тартибга солишнинг асосий принциплари баён этилган.
-
Ўзбекистон журналистикаси тарихи
Мазкур дарслик ўзбек журналистикасининг 1870-1917 йиллар ноябригача бўлган даврини қамраб олиб, матбуотнинг тарихий ривожланиш босқичлари, ижтимоий-сиёсий шароитлари ва матбуот нашрларининг шаклланишини илмий таҳлил қилади. Китобда Туркистон ўлкасида матбуотнинг пайдо бўлиши, унинг мафкуравий таъсирлар остидаги фаолияти ҳамда ўша давр ижтимоий-сиёсий жараёнлари билан ўзаро боғлиқлиги ёритилган.
-
Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи
Ушбу дарсликда энг қадимги даврлардан бугунги кунга қадар Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи билан боғлиқ бўлган масалалар – илк давлатчилик ва бошқарувнинг пайдо бўлиш омиллари ва сабаблари, илк давлатлар шакллари ва бошқаруви, илк давлатчилик назариялари, илк шаҳар маданияти, антик ва ўрта асрлар давлатчилик анъаналари, мансаблар ва унвонлар, ер эгалиги ҳамда солиқ сиёсати, маданий ҳаёт каби масалалар ёритилган.
-
Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи
Мазкур дарслик қадимги даврлардан энг янги тарих давригача Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ тарихини ўрганишга бағишланиб, унда ўқув курсининг дастурига мувофиқ ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши, ўзига хос хусусиятлари, қадимги даврдаги ҳуқуқнинг юридик манбалари, уларнинг асосий белгилари, Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби, унинг йирик вакиллари мерос қолдирган асосий асарларнинг ҳуқуқий мазмуни очиб берилган. Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатган давлатларнинг ташкил топиши, ижтимоий-сиёсий тузумининг ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқи, классик тарихчилар асарларига суянган ҳолда тарихий-ҳуқуқий жиҳатдан ёритилган.
-
Узбекистон ва узбеклар
Ушбу дарслик олий укув юртлари талабаларига мулжалланган булиб, инглиз тилини урганувчиларга жонажон Ватан — Узбекистон тарихи, географияси, тили ва ахолиси, сиёсати, кадимий ва навкирон шахарлари: Самарканд, Бухоро, Хива, Тошкент ва бошкалар хакида маълумот беради, талабаларнинг миллий-маданий дунёкарашини бойитади хамда инглиз тилини янада мукаммалрок урганишда мухим омил булиб хизмат килади. Дарслик етти булимдан иборат булиб, хар бир булимда инглиз тилида сузлашув нуткини ривожлантириш, мустахкамлаш буйича машклар берилган.
-
Узбек шевашунослиги
Ушбу дарсликда шевашунослик фани ва илмий ёзув, ўзбек шеваларининг таснифи, фонетикаси, лексикаси ҳамда грамматикаси каби муҳим масалалар баён этилади. Материаллар зарур ҳолларда тил тарихи, ўзбек адабий тили ва қисман туркий тиллар материаллари билан ҳам чоғиштирган ҳолда изоҳлаб берилади. Дарслик республика педагогика институтларининг ўзбек тили ва адабиёти, дорилфунунларнинг филология факультетлари талабаларига мўлжалланган.
-
Узбек тили ва адабиёти
Ушбу дарслик олий укув юртларининг дарслар узбек тилида олиб бориладиган нофилологик гурух талабалари учун мулжалланган булиб, унда узбек тилининг Давлат тили сифатидаги урни, тарихий шаклланиш жараёни, хозирги узбек адабий тили меъёрлари, имло коидалари ва расмий иш хужжатларини юритиш асослари ёритилган. Шунингдек, дарсликнинг адабиёт кисмида мумтоз узбек адабиёти намуналари, Алишер Навоий ижоди ва ундан кейинги давр адабиёти тахлил этилиб, талабаларда инсонпарварлик, маънавий-ахлокий фазилатларни шакллантириш максад килинган.
-
Узбек тили амалиёти
Ушбу дарслик нофилологик олий ўқув юртларининг рус гуруҳлари I—II курс талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ўзбек тилини амалий жиҳатдан ўрганишга, оғзаки нутқни ривожлантиришга ҳамда техник атамалар ва ўзбек тили грамматикасини ўзлаштиришга қаратилган. Дарсликда техник йўналишдаги матнлар, машқлар ва савол-жавоблар орқали талабаларнинг мулоқот кўникмаларини шакллантириш мақсад қилинган.
-
Ўзбек диалектологияси
Ушбу дарсликда ўзбек тилининг кўп шевалилиги, ўзбек лаҳжаларининг таснифи тарихи, лингвистик географияси ва диалектологиянинг халқ ҳамда тил тарихи билан узвий алоқаси ёритилган. Китобда қорлуқ, қипчоқ ва ўғуз лаҳжаларининг фонетик, лексик ҳамда морфологик хусусиятлари илмий таҳлил этилиб, ўқувчида мустақил фикрлаш ва мулоҳаза юритиш кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Янги педагогик технологиялар асосида яратилган мазкур қўлланма назарий ва амалий топшириқларни ўз ичига олади.
-
Полевая геология для техника-геолога
Освещены принципы и методика проведения полевых геологических наблюдений в процессе геологосъемочных и поисковых работ среднего и крупного масштабов.
-
ZAMONAVIY DAVLAT ISH YURITISH NAZARIYASI, AMALIYOTI VA BOSHQARUVNI MEYORIY HUJJATLAR BILAN TA`MINLASH
ZAMONAVIY DAVLAT ISH YURITISH NAZARIYASI, AMALIYOTI VA BOSHQARUVNI MEYORIY HUJJATLAR BILAN TA`MINLASH
-
MEHNATNI MUHOFAZA QILISH
O`QUV QO`LLANMA OLIY O`QUV YURTLARIDA KO`RSATILGAN TARMOQ YO`NALISHLARI BO`YICHA MUTAXASSISLAR TAYYORLASHDA FOYDALANISHGA TAFSIYA ETILADI.
-
-
O`ZBEKISTONNING ENG YANGI TARIXI
MAMLAKATDA IJTIMOIY SIYOSIY MA`NAVIY ISLOHATLAR YANADA KUCHAYTIRADI ,XALQ FAROVONLIGI KUCHAYTIRILDI
-
O`ZBEKISTON TARIXI
MAMLAKATIMIZNING IJTIMOIY -IQTISODIY ,FAN TA`LIM VA MADANIY SOHALARIDA KENG QAMROVLI ISLOHATLAR AMALGA OSHIRILMOQDA