-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Qurilish. Arxitektura
-
-
Молия статистикаси 2-тўлдирилган нашр
Дарсликда молия статистикасининг предмети, вазифалари ва ташкил қилиниши масалалари кенг ёритилган. Шунингдек, унда олий молиявий актуар, тақрибий ҳисоблаш усуллари ҳамда пул муомаласи, давлат молияси, банклар фаолияти, кредит, инвестиция, қимматли қоғозлар, суғурта, валюта бозори, институционал бирликлар молияси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва уларнинг иқтисодий-статистик таҳлили методологияси ҳақида фикр юритилган.
-
Молия статистикаси
Дарсликда молия статистикасининг предмети, вазифалари ва ташкил қилиниши масалалари кенг ёритилган. Шунингдек, унда олий молиявий ҳисоблаш усуллари ҳамда пул муомаласи, давлат молияси, банклар фаолияти, кредит, инвестиция, Iқимматли қоғозлар, cуғpтa, валюта бозори, корхона ва ташкилотлар молияси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва уларнинг иқтисодий-статистик таҳлили методологияси ҳақида фикр юритилган.
-
Мева-сабзавотларни сақлаш ва уларга дастлабки ишлов бериш
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида мамлакатимизда мева, узум, сабзавот, полиз маҳсулотларини етиштириш ва дастлабки ишлов бериш масалаларига ҳамда уларнинг сифат кўрсаткичларини яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда. Қишлок, хўжалигида кенг миқиёсда ислоҳотлар натижасида мева, узум ва сабзавот экинлар майдони сезиларли даражада кенгайиб, ҳосилдорлик ошаётир.
-
Мева, сабзавот ва зиравор ўсимликларнинг шифобахш хусусиятлари
Китобда Ўрта Осиёда ёввойи ҳолда ўсадиган, ўстириладиган ёки бошқа мамлакатлардан келтириладиган 110 дан ортиқ сабзавот, мева ва зираворларнинг таърифи, ўсадиган жойи, шифобахш ҳусусичти, овқатга ишлатилиши, табобатда қўлланилиши баён этилади.
-
Мева ва сабзавотлар микробиологияси
Унда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда микроорганизмларнинг аҳамияти, озуқа маҳсулотларининг бузилиш жараёнидаги микроорганизмларнинг роли каби масалалар келтирилган. Унда микроорганизмлар морфологияси ва физиологияси, бактериялар, моғор замбуруғлари, ачитқилар ва вируслар, микроорганизмлардаги модда алмашинуви, микрорганизмлар иштирокида борадиган биокимёвий жараёнлар, техник микробиология, махсус микробиология, озиқ-овқат микробиологияси буйича мева ва сабзавотлар, мева ва сабзавотлардан тайёрланадиган маҳсулотлар микробиологияси каби мавзуларни ўз ичига олиб, талабаларни тўлиқ билим ва тушунчага эга бўлишлари учун ёрдам беради.
-
Коммунал гигиена
Дарслик Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан зарур деб топилди ва санитария, гигиена қоидаларига, режаларига асосланиб тузилди. Бунда Ўрта Осиё Республикаларнинг ўзига хос географик иқлим шароитлари ҳам ҳисобга олинган.
-
Кино-видео жиҳозлар
Ушбу кино-видео жиҳозлар курси "Кино-видео жиҳозлар ва уларни эксплуатация қилиш" ихтисоси бўйича мутахассилар тайёрловчи ўрта махсус ўқув юртлари учун тавсия этилган дастур асосида муаллифнинг киномутахассислар билим юртида ва Наби Ғаниев номидаги кино-техникумда тўплаган кўп йиллик педагогик тажрибаси бўйича тайёрланган.
-
Йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсиз ҳаракатланиш асосалри
Мазкур дарслик талабаларнинг йул ҳаракати коидалари ва хавфсиз ҳаракатланиш асослари буйича олган назарий билимларини мустаҳкамлаш, унинг муваффақиятли ўрганишда асос бўлади.
-
Инженерлик геологияси
Дарсликда Ернинг геологик тузилиши тўғрисида умумий тушунча, минераллар, тоғ жинслари, лёсс, лёссинмон жинслар ҳақида тўлиқ материаллар берилган, бундан ташқари, геологик хронология, текточик ҳодисалар, ер ости сувлари, табиий геологик ҳодисалар ва инженерлик процесслари баён қилинган.
-
Илмий тадқиқот асослари
Ўқув қўлланмада фан ҳақида тушунча, унинг жамият ривожланишидаги ўрни, илмий тадқиқот турлари, структураси ва усуллари, илмий тадқиқотларда моделлаштириш, экспериментал тадқиқотларни режалаштириш ва таҳлили, тадқиқот натижаларига статистик ишлов бериш усуллари, ўлчаш техникалари ва усуллари, илмий техник ва патент маълумотларини ўрганиш тадқиқот натижаларини расмийлаштириш масалаларининг умумий томонлари ёритилган.
-
Жараён ва тизимларни моделлаштириш
Дарсликда дастлабки фаол, нофаол тажрибалар ўтказиш масалалари ёритилган. Жараён ва тизимларни тадқиқот қилишнинг усуллари ва воситаларига қараб чиқарилган. Жараён ва тизимларни моделлаштириш фани бўйича ўқув режасига мос зарурий ҳажмдаги моделлаштириш усуллари ва алгоритмлари келтирилган.
-
Бошқарув ҳисоби
Мазкур дарслик ҳаражатлар ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш, ишлаб чиқариш зарарсизлигининг таҳлили, бюджетлаштириш сегментлар буйича ҳисоб ва ҳисобот каби бошқарув ҳисобининг замонавий йуналишларига бағишланган. Дарслик Давлат таълим сгандартлари асосида тузилган ўқув дастурига мувофиқ тайёрланган.
-
Бошқариш назарияси асослари
Дарслик намунавий ўқув дастури асосида тайёрланган бўлиб, олий ўқув юртлари талабалари, аспирантлари, ўқитувчилари, илмий ходимлар, раҳбар ва мутахассислар учун мўлжалланган. Дарслик оддий, равон ва ўзлаштириш учун тушунарли тилда ёзилган.
-
Sahna nutqi
Ushbu darslik ibtido hisoblanib, kelgusida yanada mukammallashtirish niyatida teatr san`ati, madaniyat yo`nalishi bo`yicha so`z san`ati bilan shug`ullanuvchi barcha ijodkorlar foydalanishi mumkin.
-
Бино ва иншоотларни барпо этиш технологияси
Дарслик бино ва иншоотларни барпо қилишда қурилиш майдонини тайёрлаш, майдонга вақтинчалик муҳандислик тармоқларини олиб келиш, қурилиш бош режаси ҳисоби, майдонни текислаш ишлари учун машина ва механизмлар танлаш, грунтларни ишлашни махсус турлари, уларни ишлашида вақтинчалик кўриладиган тадбирлар кўзда тутилган.
-
Монолог диалог ва психологик пауза
Ушбу китобда муаллиф ўзининг бой саҳнавий ва педагогик тажрибасига таянган ҳолда актёр ижодининг энг масъулиятли, мураккаб; шу билан бир қаторда, жозибадор ва ёрқин паллаларидан бўлмиш монолог ижро этиш жараёни ҳақида, маҳорат эгаллашнинг ижодий ва услубий ўзига хосликлари ҳақида ёзилган.