-
-
Олий таълим муассасаларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тартиби
Ш. Якубов, М. Хуррамов,
-
Жаҳоннинг илғор электрон илмий-таълим манбалари
М. Раҳматуллаев,Мазкур методик қўлланма жаҳоннинг етакчи нашриётлари ва улар томо нидан чоп этилаётган илмий-таълим ресурсларининг ахборот-кутубхона муасса саларида қўлланилиши, жумладан, электрон илмий-таълим ресурслари ҳақи даги ва уларнинг қидирув тизимлари борасидаги қимматли маълумотларни мужассамлаштиради. Мазкур қўлланмадан талабалар, ахборот-кутубхона соҳаси мутахассислари, илмий фаолият билан шуғулланувчи барча соҳа ходимлари, шу нингдек, профессор- ўқитувчилар, докторантлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
-
Ўзбекистонда олий таълим: 100 саволга 100 жавоб
А. Эшмуродов,Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларида кредит-мо дуль тизимида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш ва назорат қилишга қаратилган бўлиб, уларнинг мустақил фикрлашларини шакллантириш мақсади ва вазифалари кўрсатилган. Қўлланмада мустақил ишлаш мазмуни, шакли, методлари ҳамда талабаларнинг мустақил ишлашларига методик тавсиялар берилган. Ушбу методик қўлланмадан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар, магистрант ҳамда талабалар фой даланиш лари мумкин.
-
Олий таълим муассасаларини нуфузли ташкилотлар рейтинги топ — 1000 талигига киритиш
Ш. Якубов,Ушбу қўлланма Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан олий таълим муассасаларига халқаро рейтингларга кириш борасида методик ёрдам бериш мақсадида тайёрланди. Қўлланма нуфузли халқаро рейтинг ташкилотлари ва унинг турлари, баҳолаш мезонлари, республика олий таълим муассасаларининг мазкур рейтинглардаги ўрнини яхшилаш ҳамда бу борадаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш масалаларига бағишланган. Ушбу қўлланма олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор - ўқитувчилари ва ходимлари учун мўлжалланган.
-
Олий таълим муассасаларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тартиби
Ш. Якубов, М. Хуррамов,Мазкур методик қўлланма Олий таълимни ривожлантириш тад қиқот лари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан олий таълим муассаса- ларига халқаро аккредитациядан ўтиш борасида методик ёрдам бериш мақсадида тайёрланди. Қўлланма халқаро аккредитация ва унинг турлари, таълим дастурла рини ак- кредитациялашнинг тартиб-таомиллари, институционал аккредитациядан ўтиш жараёнлари, халқаро аккредитация ташкилотлари нинг баҳолаш мезонлари ҳамда аккредитация комиссиясининг якуний қарорлари борасидаги масалаларга бағи- шланган. Ушбу методик қўлланма олий таълим муассасалари бошқарув хо димла ри ҳамда профессор-ўқитувчилари учун мўлжалланган.
-
Олий таълим муассасаларида таълим сифатини баҳолаш
Хуррамов М,Ушбу қўлланмада таълим сифатини таъминлаш бўйича халқаро стандарт ва кўрсатмалар, олий таълим муассасаларида таълим сифати ҳолатини ўрганиш бўйича ўтказилган онлайн сўровнома натижалари, профессор-ўқитувчиларнинг таълим сифатини ошириш борасидаги таклиф ва тавсиялари ҳамда олий таълим муассасаларининг таълим сифатини ошириш борасидаги илғор тажрибалари ўрин олган. Қўлланма олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун мўлжалланган.