Адабиётшуносликка кириш

Kitob mualliflari У.Ходжамқулов, И.Абдиримова, Ш.Ботирова,

Инсоният азал-азалдан борлиқ ҳодисаларини билиш, ўзи яшаётган муҳитни гўзаллаштиришга интилади. Бу интилиш замирида мукаммалликка эришиш истаги туради. Коинот султони саналган инсон комилликка эришиш учун муттасил йўл излайди. Санъат, адабиёт, илм-фан ҳам аслида кишиларнинг комилликка интилиш йўлларидир. Улар одамларнинг қалб куввати ва акл-тафаккури қудратини намоён этадиган ўзига хос майдон саналади. Санъат, адабиёт, илм-фан бир-бири билан мустаҳкам боғлиқ ҳодисалар. Улар орасида жиддий фарқ-тафовут бўлса-да, санъат илм-фанни ёки илм-фан санъатни буткул инкор қилмайди. Аксинча, улар бир-бири билан узвий боғланган ҳолда, инсоннинг комиллашишига хизмат қилади. Инсоннинг комиллашишига, унинг ўзлигини англашига таъсир кўрсатадиган воситалар орасида адабиёт алоҳида ажралиб туради. Чунки адабиёт инсоннинг қалб қуввати ва ақл-тафаккури ривожини ўзига хос тарзда мужассамлаштиради. Унда қалб ҳиссиёти, туйғулари, ақлнинг мантикли мушоҳада, мулоҳазалари ажойиб тарзда уйғунлашган бўлади. Адабиёт асарларида кишиларнинг ҳис-туйғулари, фикр-мулоҳазалари образлар орқали аксланади. Ҳис-туйғулар қалбга хос кечинмалар саналса, фикр-мушоҳада эса мия мулки бўлган онг-аклнинг маҳсулидир.

Bilimlar sohasi: | Barcha uchun |
UDK 821.0
Kitob nashriyoti nomi: Yangi chirchiq book
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN: 978-9943-9513-4-1
Kitob nashr qilingan yili: 2022 Yil
Betlar Soni: 140
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Hujjat turi: O‘quv qo‘llanma
Nashr tili: O‘zbekcha
Kataloglashtirish manbai: Kiril
Hujjat tipi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH