-
Siyosat. Siyosiy fanlar
-
-
-
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
Ommaviy kommunikatsiya. Jurnalistika. Ommaviy axborot vositalari
-
-
-
-
-
-
Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб. Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида
Мазкур китобда Туркистон ўлкасининг чор Россияси мустамлакасига айланиши, унинг сабаблари, мустамлакачилик тузумининг Туркистон халқлари бошига солган зулм ва адолатсизликлари атрофлича ёритилади. Тадқиқотда чор Россияси босқини арафасидаги ижтимоий-сиёсий вазият, Туркистоннинг иқтисодий-сиёсий ва маданий-маънавий қарамликка тушиши, шунингдек, ўлкада миллий давлатчиликни тиклаш ва истиқлол учун олиб борилган илк курашлар ва жадидчилик ҳаракатининг дастлабки қадамлари таҳлил қилинади. Китоб Ўзбекистоннинг янги тарихини илмий-объектив ўрганишга бағишланган.
-
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти
Мазкур дарслик Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг назарий ва амалий асосларини ўрганишга бағишланган бўлиб, унда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга оширишнинг мақсади, вазифалари, устувор йўналишлари ҳамда бу жараёнда фуқаролик жамиятининг ўрни ва аҳамияти кенг ёритилган.
-
Ўзбекистон тарихи
Дарсликда Ватанимизнинг қадим замонлардан то ҳозирги давргача ўтган бир неча минг йиллик тарихи Олий ўқув юртлари учун тавсия этилган «Ўзбекистон тарихи» ўқув дастури талаблари доирасида ёритилган бўлиб, унда ўзбек давлатчилигининг шаклланиши, Амир Темур даври, Туркистоннинг мустамлакага айланиши, миллий озодлик ҳаракати, шўролар даври ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар ва мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви каби муҳим тарихий жараёнлар илмий асосда таҳлил этилган.
-
Узбекистон тарихи
Ушбу дарслик олий ва урта махсус укув юртларининг номутахассис йуналишдаги талабалари учун мулжалланган булиб, унда Узбекистон тарихининг кадимги тош даврларидан бошлаб хозирги кунгача булган даври тарихий-маданий жараёнлар, ижтимоий-сиёсий ва иктисодий омиллар асосида хакконий ва холисона ёритилган. Муаллифлар жамоаси янги манбалар ва архив хужжатларидан фойдаланиб, ватанимиз тарихини миллий истиклол гояси билан сугорилган холда талкин этганлар, шунингдек, дарсликда ёшларда миллий гурур ва ватанпарварлик туйгуларини шакллантиришга алохида эътибор каратилган.
-
Ўзбекистон тарихи
Ушбу қўлланма Ўзбекистон тарихи фанининг предмети, назарий-методологик асослари, тарихий манбалар таснифи ва уларни ўрганишнинг аҳамиятини ёритиб беради. Китобда Ватан тарихини илмий холисона ўрганиш, даврлаштириш тамойиллари, моддий ва ёзма манбалардан фойдаланиш, шунингдек, ўзбек халқининг жаҳон тарихи ва маданиятига қўшган улкан ҳиссаси батафсил баён этилган бўлиб, ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялаш мақсад қилинган.
-
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳуқуқи
Ушбу дарслик юридик институтларнинг бакалаврият босқичида қўлланиб келинаётган ўқув дастурига мувофиқ «Меҳнат ҳуқуқи» фани бўйича ёзилган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидалари, амалдаги қонунлар, Президентнинг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа давлат органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро ҳуқуқий нормалар, шунингдек Олий Суд ва Олий Хўжалик суди пленумларининг тегишли қарорлари асосида меҳнатга оид ҳуқуқий норма ва қоидалар ҳамда уларнинг амалиётга қўлланилиши баён этилган.
-
Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият асослари
Ушбу дарслик олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг иқтисодий йўналишдаги талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари тизимли равишда ёритиб берилган. Китоб 9 бобдан иборат бўлиб, унда ташқи иқтисодий алоқаларнинг назарий ва амалий жиҳатлари, мамлакатнинг ташқи иқтисодий сиёсати ҳамда халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш хусусиятлари батафсил таҳлил қилинган. Дарслик нафақат талабалар, балки ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар ва давлат идоралари ходимлари учун ҳам фойдали манба ҳисобланади.
-
Узбекистон Республикаси ижтимоий таъминот хукуки
Ушбу дарслик 380100 «Хукукшунослик» ихтисослиги буйича бакалаврият боскичида таълим олаётган талабалар учун тайёрланган булиб, унда ижтимоий таъминот хукуки курси буйича укув дастурининг асосий коидалари, Узбекистон Республикасида ижтимоий таъминотга оид муносабатларни хукукий жихатдан тартибга солиш борасидаги асосий принциплар, амалдаги конунлар, Президент Фармонлари ва норматив-хукукий хужжатлар асосида чукур назарий ва амалий билимлар баён этиб утилган.
-
-
Ўзбекистон журналистикаси тарихи
Мазкур дарслик ўзбек журналистикасининг 1870-1917 йиллар оралиғидаги тарихини илмий жиҳатдан таҳлил қилади. Китобда Туркистон ўлкасида миллий матбуотнинг шаклланиши, ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг матбуотга таъсири ҳамда давр матбуотининг табиий тараққиёт йўли ва ўзига хос хусусиятлари батафсил ёритилган. Муаллиф мустабид тузум шароитида матбуотнинг мафкуравий чекловлари ва уларнинг жамият ҳаётига таъсирини тарихий нуқтаи назардан очиб беради.
-
Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи
Ушбу дарсликда энг қадимги даврлардан бугунги кунга қадар Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи билан боғлиқ бўлган масалалар – илк давлатчилик ва бошқарувнинг пайдо бўлиш омиллари ва сабаблари, илк давлатлар шакллари ва бошқаруви, илк давлатчилик назариялари, илк шаҳар маданияти, антик ва ўрта асрлар давлатчилик анъаналари, мансаблар ва унвонлар, ер эгалиги ҳамда солиқ сиёсати, маданий ҳаёт каби масалалар ёритилган.
-
Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи
Мазкур дарслик қадимги даврлардан энг янги тарих давригача Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ тарихини ўрганишга бағишланиб, унда ўқув курсининг дастурига мувофиқ ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши, ўзига хос хусусиятлари, қадимги даврдаги ҳуқуқнинг юридик ва ўрганиш манбалари, уларнинг асосий белгилари, Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби, унинг йирик вакиллари мерос қолдирган асосий асарларнинг ҳуқуқий мазмуни очиб берилган.
-
MOLEKULYAR BIOLOGIYA
O'quv qo'llanmada molekulyar biologiyaning fundamental ta’limotlari: nuklein kislotalar strukturasi, funktsiyasi va almashinuvi, gen, replikatsiya, traskriptsiya, oqsil biosintezi, molekulyar kasalliklar, viruslarning molekulyar tuzilishi, gen injenerligi haqida batafsil ma’lumotlar berilgan. Qo'Ilanma tibbiyot oliy ta’lim muassasalarining professor-o'qituvchilari va talabalari uchun mo’ljallangan.
-
Узбекистон ва узбеклар
Дарслик олий укув юртлари талабаларига мулжалланган булиб, инглиз тилини урганувчиларга жонажон Ватан — Узбекистон тарихи, географияси, тили ва ахолиси, сиёсати, кадимий ва навкирон шахарлари: Самарканд, Бухоро, Хива, Тошкент ва бошкалар хакида маълумот беради, талабаларнинг миллий-маданий дунёкарашини бойитади хамда инглиз тилини янада мукаммалрок урганишда мухим омил булиб хизмат килади. Дарслик етти булимдан иборат булиб, хар бир булимда инглиз тилида сузлашув нуткини ривожлантириш, мустахкамлаш буйича машклар берилган.
-
Узбек шевашунослиги
Ушбу дарсликда шевашунослик фани ва илмий ёзув, ўзбек шеваларининг таснифи, фонетикаси, лексикаси ҳамда грамматикаси каби муҳим масалалар баён этилади. Материаллар зарур ҳолларда тил тарихи, ўзбек адабий тили ва қисман туркий тиллар материаллари билан ҳам чоғиштирган ҳолда изоҳлаб берилади. Дарслик республика педагогика институтларининг ўзбек тили ва адабиёти, дорилфунунларнинг филология факультетлари талабаларига мўлжалланган.
-
Malikalar
Ayollar orasidan shavqatli hukmdorlar, oqila maslaxatgo'ylar, yetuk donishmanlar, zabardast olimalar, suhandon shoiralar, va zukko san'atshunoslar yetishib chiqqan. Ushbu risolada ular haqida hikoya qilinadi.