-
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
Ommaviy kommunikatsiya. Jurnalistika. Ommaviy axborot vositalari
-
-
-
-
-
-
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
Ўзбекистон тарихи
Ушбу қўлланма Ўзбекистон тарихи фанининг предмети, назарий-методологик асослари, тарихий манбалар таснифи ва уларни ўрганишнинг аҳамиятини ёритиб беради. Китобда Ватан тарихини илмий холисона ўрганиш, даврлаштириш тамойиллари, моддий ва ёзма манбалардан фойдаланиш, шунингдек, ўзбек халқининг жаҳон тарихи ва маданиятига қўшган улкан ҳиссаси батафсил баён этилган бўлиб, ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялаш мақсад қилинган.
-
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳуқуқи
Ушбу дарслик юридик институтларнинг бакалаврият босқичида қўлланиб келинаётган ўқув дастурига мувофиқ «Меҳнат ҳуқуқи» фани бўйича ёзилган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидалари, амалдаги қонунлар, Президентнинг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа давлат органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро ҳуқуқий нормалар, шунингдек Олий Суд ва Олий Хўжалик суди пленумларининг тегишли қарорлари асосида меҳнатга оид ҳуқуқий норма ва қоидалар ҳамда уларнинг амалиётга қўлланилиши баён этилган.
-
Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият асослари
Ушбу дарслик олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг иқтисодий йўналишдаги талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари тизимли равишда ёритиб берилган. Китоб 9 бобдан иборат бўлиб, унда ташқи иқтисодий алоқаларнинг назарий ва амалий жиҳатлари, мамлакатнинг ташқи иқтисодий сиёсати ҳамда халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш хусусиятлари батафсил таҳлил қилинган. Дарслик нафақат талабалар, балки ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар ва давлат идоралари ходимлари учун ҳам фойдали манба ҳисобланади.
-
Узбекистон Республикаси ижтимоий таъминот хукуки
Ушбу дарслик 380100 «Хукукшунослик» ихтисослиги буйича бакалаврият боскичида таълим олаётган талабалар учун тайёрланган булиб, унда ижтимоий таъминот хукуки курси буйича укув дастурининг асосий коидалари, Узбекистон Республикасида ижтимоий таъминотга оид муносабатларни хукукий жихатдан тартибга солиш борасидаги асосий принциплар, амалдаги конунлар, Президент Фармонлари ва норматив-хукукий хужжатлар асосида чукур назарий ва амалий билимлар баён этиб утилган.
-
-
Ўзбекистон журналистикаси тарихи
Мазкур дарслик ўзбек журналистикасининг 1870-1917 йиллар оралиғидаги тарихини илмий жиҳатдан таҳлил қилади. Китобда Туркистон ўлкасида миллий матбуотнинг шаклланиши, ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг матбуотга таъсири ҳамда давр матбуотининг табиий тараққиёт йўли ва ўзига хос хусусиятлари батафсил ёритилган. Муаллиф мустабид тузум шароитида матбуотнинг мафкуравий чекловлари ва уларнинг жамият ҳаётига таъсирини тарихий нуқтаи назардан очиб беради.
-
Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи
Ушбу дарсликда энг қадимги даврлардан бугунги кунга қадар Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи билан боғлиқ бўлган масалалар – илк давлатчилик ва бошқарувнинг пайдо бўлиш омиллари ва сабаблари, илк давлатлар шакллари ва бошқаруви, илк давлатчилик назариялари, илк шаҳар маданияти, антик ва ўрта асрлар давлатчилик анъаналари, мансаблар ва унвонлар, ер эгалиги ҳамда солиқ сиёсати, маданий ҳаёт каби масалалар ёритилган.
-
Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи
Мазкур дарслик қадимги даврлардан энг янги тарих давригача Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ тарихини ўрганишга бағишланиб, унда ўқув курсининг дастурига мувофиқ ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши, ўзига хос хусусиятлари, қадимги даврдаги ҳуқуқнинг юридик ва ўрганиш манбалари, уларнинг асосий белгилари, Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби, унинг йирик вакиллари мерос қолдирган асосий асарларнинг ҳуқуқий мазмуни очиб берилган.
-
MOLEKULYAR BIOLOGIYA
O'quv qo'llanmada molekulyar biologiyaning fundamental ta’limotlari: nuklein kislotalar strukturasi, funktsiyasi va almashinuvi, gen, replikatsiya, traskriptsiya, oqsil biosintezi, molekulyar kasalliklar, viruslarning molekulyar tuzilishi, gen injenerligi haqida batafsil ma’lumotlar berilgan. Qo'Ilanma tibbiyot oliy ta’lim muassasalarining professor-o'qituvchilari va talabalari uchun mo’ljallangan.
-
Узбекистон ва узбеклар
Дарслик олий укув юртлари талабаларига мулжалланган булиб, инглиз тилини урганувчиларга жонажон Ватан — Узбекистон тарихи, географияси, тили ва ахолиси, сиёсати, кадимий ва навкирон шахарлари: Самарканд, Бухоро, Хива, Тошкент ва бошкалар хакида маълумот беради, талабаларнинг миллий-маданий дунёкарашини бойитади хамда инглиз тилини янада мукаммалрок урганишда мухим омил булиб хизмат килади. Дарслик етти булимдан иборат булиб, хар бир булимда инглиз тилида сузлашув нуткини ривожлантириш, мустахкамлаш буйича машклар берилган.
-
Узбек шевашунослиги
Ушбу дарсликда шевашунослик фани ва илмий ёзув, ўзбек шеваларининг таснифи, фонетикаси, лексикаси ҳамда грамматикаси каби муҳим масалалар баён этилади. Материаллар зарур ҳолларда тил тарихи, ўзбек адабий тили ва қисман туркий тиллар материаллари билан ҳам чоғиштирган ҳолда изоҳлаб берилади. Дарслик республика педагогика институтларининг ўзбек тили ва адабиёти, дорилфунунларнинг филология факультетлари талабаларига мўлжалланган.
-
Узбек тили ва адабиёти
Ушбу дарслик олий укув юртларининг дарслар узбек тилида олиб бориладиган нофилологик гурух талабалари учун мулжалланган булиб, унда узбек тилининг шаклланиши, давлат тили макомини олиш жараёни, хозирги узбек адабий тилининг меъёрлари, имло коидалари, расмий хужжатларни тузиш ва мумтоз узбек адабиётининг асосий боскичлари, хусусан, Урхун-Энасой битикларидан тортиб, Алишер Навоий давригача булган адабий мерос тахлил этилади.
-
Узбек тили амалиёти
Ушбу дарслик нофилологик олий ўқув юртларининг таълим рус тилида олиб бориладиган гуруҳлари I-II курс талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ўзбек тилини амалий жиҳатдан ўргатишга, оғзаки нутқни ривожлантиришга ва техник йўналишдаги атамаларни тўғри ишлатишга қаратилган.
-
Ўзбек диалектологияси
Ушбу китобда ўзбек тилининг кўп шевалилиги унинг бойлиги сифатида қайд этилиб, ўзбек лаҳжаларининг таснифи тарихига қисқача изоҳ, лингвистик географиясига эътибор қаратилади. Диалектологиянинг халқ ва тил тарихи билан узвий алоқада эканлиги таъкидланиб, масалалар ўша мезондан келиб чиққан ҳолда ёритилган. Китобда қорлуқ, қипчоқ, ўғуз лаҳжаларининг фонетик, лексик, морфологик хусусиятларининг алоҳида таҳлил этилиши ўқувчида мазкур лаҳжалар ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилади.
-
Ёш физиологияси ва гигиенаси
Дасликда организмнинг улғайишидаги ўзгаришлари, болалар ва ўсмирларнинг ўсиши ва ривожланишининг умумий қонуниятлари, барча тизимларнинг ўзига хос ѐш хусусиятлари, организмни ўраб турган атроф муҳитни соғломлаштириш йўлларига оид маълумотлар берилган бўлиб, у олий ўқув юртлари барча бакалавр йўналишида таълим олаѐтган талабаларга мўлжалланган.
-