-
-
-
-
-
Олий таълим муассасаларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тартиби
Ш. Якубов, М. Хуррамов,
-
Магистратурада илмий-педагогик ишни ташкил этиш методикаси
Т. Ахмедов,Методик қўлланмада магистратура талабалари учун ташкил этиладиган илмий-педагогик ишнинг мазмуни, ўтказиш тартиби ва уни баҳолаш тизими ёритилган. Методик қўлланма магистратура талабалари, уларнинг илмий раҳбарлари ҳамда мутахассис тайёрловчи кафедра мудирлари учун мўлжалланган.
-
Олий таълимни ривожлантиришда электрон таълимнинг роли
Ш .Расулов,Ушбу қўлланма Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор тех нологияларни татбиқ этиш маркази томонидан олий таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш борасида методик ёрдам бериш мақсадида тай ёрланди. Қўлланма электрон таълим ва унинг турлари, электрон таълим дастурини ло йиҳалаш, интерфаол контент яратиш, ўқув фаолиятини бошқариш ва осонлашти риш борасидаги масалаларга бағишланган. Ушбу қўлланма олий таълим муассаса лари раҳбарлари, профессорўқитувчилари ва ходимлари учун мўлжалланган.
-
Диплом йўқолса ёки яроқсиз ҳолга келса
О. Тошпулатов,Мазкур услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги “Таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 395-сонли қарори асосида тайёрланган. Мазкур услубий қўлланмадан Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи ҳамда битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этувчи давлат ва нодавлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган фуқаролар (собиқ битирувчилар) маълумотини тасдиқловчи дипломини йўқотган ёки фойдаланиш учун ўзининг асл ҳолатини йўқотган, фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартирган тақдирда дипломни қайта тиклаш мақсадида фойдаланишлари мумкин.
-
Масофавий таълимни ташкил этиш тартиби
Т. Маматалиев,Мазкур қўлланмада масофавий таълим тушунчаси, таърифлар, масофавий таълим тарихи, масофавий таълимнинг турлари, масофавий таълимнинг афзал- ликлари ва камчиликлари, масофавий ўқитиш бўйича фойдали тавсиялар келтириб ўтилган. Мазкур қўлланмадан талабалар, илмий фаолият билан шуғулланувчи барча со ҳа ходимлари, шунингдек, профессорўқитувчилар, докторантлар ҳам ўз фаолият- ларида фойдаланишлари мумкин.
-
Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш
Т. Маматалиев,Мазкур қўлланмада коррупция тушунчаси, комплаенс-назорат тизими, кор руп- цион ҳаракатлар ва жавобгарлик масалалари, олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш ва унинг ҳуқуқий асослари, ушбу тизимда манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича тавсиялар келтириб ўтилган. Мазкур қўлланмадан илмий фаолият билан шуғулланувчи барча соҳа ходимлари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, талабалар ҳам ўз фаолият- ларида фойдаланишлари мумкин.
-
Ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш жараёнини рақамлаштириш
И. Мамажонов,Мазкур услубий қўлланмада олий таълим муассасалари профессор-ўқи тув- чилари, илмий тадқиқотчиларга олий таълим тизими учун ўқув адабиётларини яратиш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар, яратилган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш ва нашр этишга рухсат бериш тўғрисидаги нашр гувоҳ- номаларини расмийлаштиришда электрон фойдаланиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.
-
Олий таълим муассасаларининг иш берувчилар билан ўзаро ҳамкорлиги
Л. Зарипов,Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларининг кадрлар буюртмачилари билан олиб борадиган ҳамкорлик алоқаларини ташкил қилиш, унинг бугунги кун кадрлар тайёрлаш тизимида долзарб эканлигини кўрсатиб беришга қаратилган бўлиб, унинг афзалликлари ҳамда шакллари кенг ёритиб ўтилган. Шунингдек, олий таълим муассасалари ва кадрлар буюртмачилари ўртасидаги ҳамкорликнинг хориж тажрибаси таҳлил қилинган ҳолда, ушбу ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қатор таклифлар келтирилган. Ушбу методик қўлланмадан олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар, малака ошириш ва қайта тайёрлашга келган ходимлар, тадқиқотчилар, магистрант ҳамда талабалар фойдаланишлари мумкин.
-
Олий таълимнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари таҳлили (дунёнинг ТОП- 500 талик олийгоҳлари мисолида
Ш. Якубов,Мазкур методик тавсиянома олий таълим муассасаларида амалдаги таълим йў налишлари, ўқув режа ва фан дастурларини хорижий давлатларнинг энг нуфузли ТОП-500 таликка кирган университетларининг ўқув режа ва фан силлабусларига қиёслаган ҳолда ўтказилган тадқиқот натижалари ҳамда уларнинг мазмуни баён этилган. Шунингдек, у тадқиқотдан келиб чиқиб, тегишли йўналишларни жаҳон талабларига мослаштириш бўйича тавсия ва таклифларни ўз ичига олади. Ушбу методик тавсияномадан олий таълим муассасалари профессор-ўқи тув- чилари, малака ошириш ва қайта тайёрлашга келган ходимлар, тадқи қотчилар, магистрантлар ҳамда талабалар фойдаланишлари мумкин.
-
Талабалар мустақил таълимини ташкил этиш
Л. Зарипов,Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларида кредит-мо дуль тизимида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш ва назорат қилишга қаратилган бўлиб, уларнинг мустақил фикрлашларини шакллантириш усул ва ус- лублари кўрсатилган. Қўлланмада мустақил иш лаш мазмуни, шакли, методлари ҳамда талабаларнинг мустақил иш лашларига методик тавсиялар берилган. Ушбу методик қўлланмадан олий таълим муассасалари профессор-ўқи тувчилари, тадқиқотчилар, магистрантлар ҳамда талабалар фой даланишлари мумкин.
-
Олий таълим ислоҳотлари: сон ва сифат кўрсаткичлари
А. Эшмуродов,Мазкур методик қўлланмада кейинги йилларда олий таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёни рақамларда таҳлил этилди. Очиғини айтганда, сўнги 5-6 йил ичида олий таълим тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилиб, тизим янги қиёфа касб этмоқда. Бу ўзгаришларни олий таълимга кириш тест-синовларидан бошлаб, ўқув-тарбия жараёни, илмий тадқиқот фао- лияти, хорижий ҳамкорлик, профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириши ва ста- жировка жараёнлари, “Рақамли университет” лойиҳаси доирасида олий таълим жараё нларини бошқариш ахборот тизими, электрон кутубхона платформаси ка- биларда кўриш мумкин ҳамда қўлланмада ушбу ислоҳотлар жараёни рақамларда таҳлил этилган. Қўлингиздаги методик қўлланма турли ёшлар, талабалар, профессор-ўқи тув- чилар, фуқаролар ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган бўлиб, кейинги йил ларда олий таълим тизимида амалга оширилган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини қулай ва асослантирилган тарзда етказишга хизмат қилади.
-
Жаҳоннинг илғор электрон илмий-таълим манбалари
М. Раҳматуллаев,Мазкур методик қўлланма жаҳоннинг етакчи нашриётлари ва улар томо нидан чоп этилаётган илмий-таълим ресурсларининг ахборот-кутубхона муасса саларида қўлланилиши, жумладан, электрон илмий-таълим ресурслари ҳақи даги ва уларнинг қидирув тизимлари борасидаги қимматли маълумотларни мужассамлаштиради. Мазкур қўлланмадан талабалар, ахборот-кутубхона соҳаси мутахассислари, илмий фаолият билан шуғулланувчи барча соҳа ходимлари, шу нингдек, профессор- ўқитувчилар, докторантлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
-
Ўзбекистонда олий таълим: 100 саволга 100 жавоб
А. Эшмуродов,Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларида кредит-мо дуль тизимида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш ва назорат қилишга қаратилган бўлиб, уларнинг мустақил фикрлашларини шакллантириш мақсади ва вазифалари кўрсатилган. Қўлланмада мустақил ишлаш мазмуни, шакли, методлари ҳамда талабаларнинг мустақил ишлашларига методик тавсиялар берилган. Ушбу методик қўлланмадан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар, магистрант ҳамда талабалар фой даланиш лари мумкин.
-
Олий таълим муассасаларини нуфузли ташкилотлар рейтинги топ — 1000 талигига киритиш
Ш. Якубов,Ушбу қўлланма Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан олий таълим муассасаларига халқаро рейтингларга кириш борасида методик ёрдам бериш мақсадида тайёрланди. Қўлланма нуфузли халқаро рейтинг ташкилотлари ва унинг турлари, баҳолаш мезонлари, республика олий таълим муассасаларининг мазкур рейтинглардаги ўрнини яхшилаш ҳамда бу борадаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш масалаларига бағишланган. Ушбу қўлланма олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор - ўқитувчилари ва ходимлари учун мўлжалланган.
-
Олий таълим муассасаларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тартиби
Ш. Якубов, М. Хуррамов,Мазкур методик қўлланма Олий таълимни ривожлантириш тад қиқот лари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан олий таълим муассаса- ларига халқаро аккредитациядан ўтиш борасида методик ёрдам бериш мақсадида тайёрланди. Қўлланма халқаро аккредитация ва унинг турлари, таълим дастурла рини ак- кредитациялашнинг тартиб-таомиллари, институционал аккредитациядан ўтиш жараёнлари, халқаро аккредитация ташкилотлари нинг баҳолаш мезонлари ҳамда аккредитация комиссиясининг якуний қарорлари борасидаги масалаларга бағи- шланган. Ушбу методик қўлланма олий таълим муассасалари бошқарув хо димла ри ҳамда профессор-ўқитувчилари учун мўлжалланган.
-
Олий таълим муассасаларида таълим сифатини баҳолаш
Хуррамов М,Ушбу қўлланмада таълим сифатини таъминлаш бўйича халқаро стандарт ва кўрсатмалар, олий таълим муассасаларида таълим сифати ҳолатини ўрганиш бўйича ўтказилган онлайн сўровнома натижалари, профессор-ўқитувчиларнинг таълим сифатини ошириш борасидаги таклиф ва тавсиялари ҳамда олий таълим муассасаларининг таълим сифатини ошириш борасидаги илғор тажрибалари ўрин олган. Қўлланма олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун мўлжалланган.