-
Адабий орзулар
В.Т.Белинский,Адабиётимизда ҳаёт нафаси бирмунча жонланиб талант кетидан талант, поема кетидан поема,роман кетидан роман, журнал кетидан журнал.
-
Андрес фожиаси
Пауль Куусберг,Эстон ёзувчиси "Андрес фожеаси" романи автомабиль ҳалокати билан бошланади. Бу ҳалокатнинг айбдори комьинат директори Андрес Лапетеус. Лапетеус ўз мавқеини сақлаб қолиш учун ўз севгисидан тонади ва ўртоқларидан воз кечади.
-
Танланган асарлар 3 том
Асқад Мухтор,Аскад Мухторнинг бу романи шарқ адабий анъаналарини еслатувчи янги бир шаклда ёзилган. Чинорнинг катта шохларидай ҳар томонга тарқалиб кетган киссалар ҳозирги куннинг жонли вокелигини акс эттирса, унинг теран илдизлари — ҳикоятлар яқин ўтмиш ҳақида, ривоятлар эса пилдираб ўчган япроқлар сингари eнгил, улар поэтик романтика қанотида қадим афсоналарга бориб туташадилар.
-
Абу Райҳон Беруний
Исажон Султон,Ушбу китоб сўзбошисининг муаллифи, АҚШ нинг Шимолий Каролина университети профессори, халқаро Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар таъкидлаганидек, "Абу Райҳон Беруний ер юзининг диаметрини бугунги йлчовларга яқин бир тарзда ҳисобланган ва геодезия илмига асос солган".
-
Хазойин ул-маоний: Бадоеъ ул-васат
Алишер Навоий,Улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва «Ижод» жамоат фонди шоирнинг «Хазойин ул-маоний» (танланган ғазаллар, рубоийлар ва маснавий) китобини жаҳоннинг ўн тўрт тилида нашр этиш лойиҳасини амалга оширишга киришди. Бу йил ўзбек ва рус тилларида нашр этилаётган мазкур китобнинг немис ва инглиз тилларига таржимаси устида иш давом этмоқда.
-
Топмадим ғазаллар
Алишер Навоий,«Топмадим» номли ушбу тўпламга Алишер Навоийнинг севги, дўстлик, тўғрилик ва покликни тараннум этувчи турли жанрдаги асарларидан намуналар киритилди. Улар китобхонларимизни буюк мутафаккир шоиримизнинг пок маънавий олами ва гўзал, ранг-баранг образлар дунёси билан янада яқинроқ ошно этади деган умиддамиз.
-
Дунёнинг ишлари
Ў.Ҳошимов,Улуғ адиб, Ўзбекистан халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг «Дунёнинг ишлари» қиссасини мутолаа қилган ёш китобхонлар маънавий олами шунга яраша бўлади. Ушбу нашрнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, бу нашри ҳозирги ўзбек тилининг имло қоидаларига тўлиқ мосланган шаклда берилди.
-
Layli va Majnun: doston
Navoiy Alisher,“Layli va Majnun” shunchaki sevgi haqidagi asar emas, balki insonning insonga bo'lgan muhabbati haqidagi muhtasham obidadir. Pokiza va samimiy muhabbat dostoni siz, aziz kitobxonlarga muborak bo‘lsin.
-
Чўқинтирган ота
Марио Пьюзо,Марио Пьюзонинг мазкур асари миллион йиллардан бери одамлар ўртасида давом этиб келаётган иллатлар, бир-бирини кўролмаслик, чексиз бойликка бўлган ҳирс, адоват кабиларни рўй-рост ифодалаб бергани, шунингдек, америкалик ва сицилиялик мафиячиларнинг кирдикорларини тўла-тўкис очиб бергани билан дунë микёсида оммалашиб кетган.
-
-
Ҳайратул-Аброр
Алишер Навоий,Алишер Навоий Низомий Ганжавий ва Хусрав Деҳлавий «Хамса»ларига бир бутун, яхлит асар сифатида қаради, ўзбек тилида турли мавзуларда мустақил достонлар эмас, балки бирбирини ғоявий-бадиий жиҳатдан маълум даражада тўлдирадиган, яхлит бир асар деб ҳисобланиши ва «Хамса» деб аталиши шарт бўлган достонлар мажмуасини яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
-
Девони Фоний. 5-том
Алишер Навоий,Навоийнинг чуқур ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий мазмунда ёзилган «Туҳфат ул-афкор» қасидаси эса «Ситтаи зарурия» тўпламидан ташқари «Девони Фоний» қўлёзмаларида ҳам учрайди.
-
Навоий асарлари лексикаси
Бафоев Б.,Монографияда Алишер Навоийнинг эски ўзбек адабий поэтик тилида ёзган йигирма тўртта ҳар хил жанрлардаги асарларининг барча сўзлари статистик, лексик-семантик, стилистик, тематик, генеалогик ва айрим ўринларда лексик-грамматик томондан таҳлил этилган. Монография тилшунос туркологлар, олий ўқув юртлари филология факультетларининг ўқитувчи ва студентларига мўлжалланган.
-
Муножот
Алишер Навоий,Биз "Боқий сатрлар" руки остида туркум асарлар нашр эта бошладик.Шарқ классик адабиётларнинг энг сара боқий намуналари шунингдек машъум мафкура тазйики натажасида узоқ вақт қатағон қилиб келинган асарлар ташкил этади.
-
Айтсамми ё айтмасам
Сафо Очил,Сафо Очил бу асарларида замонамиз кишилари қувонч ва ташвишларини ҳақиқат ва адолат тантанаси учун кураш мотивларини тараннум этган.
-
Аму
Асқад Мухтор,Аму тўлқинида дўслик гулчамбарлари қалқиб- қалқиб оқади. Бу китобда ана шу оғир ва шарафли йўл лавҳалари билан танишасиз.
-
Аваз романи
Саъдулла Сийяев,Роман машҳур ўзбек демократ шоири Аваз Ўтар ҳаётий ва ижодий фаолиятининг ҳаётий ва ижодий фаолиятининг кўп қиррали томонлари ҳақида хикоя қилади. Унда автор тарихий шахлар ва тўқима образларидан ҳам усталик билан фойдаланган.
-
Адолатга хиёнат
Тошев Т.,Ёзувчининг навбатдаги китоби – “Адолатга хиёнат” қиссаси китобхонларни бефарқ қолдирмайди. Унда муҳаббат, севги, оилавий муносабатлар, ҳаётдаги қатор ижтимоий муаммолар ёзувчи томонидан моҳирона қайд этилган. Ушбу китобни инсонлар, айниқса, ёшлар ўзларига тегишли хулосалар чиқариб оладилар ва ҳаётда яқин инсонларига хиёнат қилмайдилар, тўғри, ҳалол йўлни танлаб оладилар деган умиддамиз.
-
Алвидо болалик
Тоҳир Малик,Машхур ёзувчи Тоҳир Маликнинг янги қиссаси "Жиноятнинг узун йўли" туркум асарларининг биринчи китоби бўлиб, унда ёмонларнинг айби билан жиноят кўчасига кириб қолган истеъдодли ўзбек боласи,яхши оиланинг қобил фарзанди бошидан кечган мушкул саргузаштлар, фожеали тақдир ҳақида ҳикоя қилинади.
-