-
Muhammad ibn Muso Xorazmiy
Shahzod Islomov,To'liq ismi-Abu Abdulloh Muhammad ibn Muso Xorazmiy bo'lib, 783-yili Xiva shahrida dunyoga kelgan.
-
Abu Rayhon Beruniy
Shahzod Islomov,To'liq ismi-Abu Rayhon Muhammad ibn Ahmad Beruniy. Abu-Rayhon-kunaysi, ya'ni Rayhonning otasi, deganidir.Muhammad mutafakkirning ismi, Beruniny esa taxallusidir.
-
Imom Moturidiy
Shahzod Islomov,To'liq ismi-Abu Mansur Muhammad ibn Muhammad ibn Mahmud Hanafiy Moturidiy Samarqandiy Tarixchilar uning tabarruk nomini yuksak va sharafli unvonlar bilan zikr qilganlar.
-
Билимли авлод-буюк келажакнинг, тадбиркор халк-фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир
Ш. М. Мирзиёев,Ушбу китобда Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маърузалар тўплами ёритиб берилган.
-
Послание Президента Республики Узбекистана Шавката Мирзиёева Олий мажлису
Ш.М. Мирзиёев,Позвольте представить парламенту Послание Президента Республики Узбекистан о наиболее важных, приоритетных задач развития страны на 2019 год. При разработке программы действий на следующий год мы должны определить ясные и конкретные приоритеты нашего развития, учитывая эту сложную ситуацию на международной арене.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга Мурожаатномаси
Мирзиёев Ш.М.,Ушбу услубий кўрсатмада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга Мурожаатномасида сўзлаган нутқи баён этилган. 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга Мурожаатномасини баён этилган. Бугун биз шиддат билан ўзгариб бораётган замонда яшамоқдамиз. Дунё миқёсида манфаатлар кураши, рақобат тобора авж олиб, халқаро вазият кескинлашиб бормоқда. Биз келгуси йил учун амалий режалар тузар эканмиз, халқаро майдондаги ана шундай мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда, тараққиётимизнинг устувор йўналишларини аниқ равшан белгилаб олишимиз зарур.
-
Таълим жараёнида онлайн платформалардан фойдаланиш
Ж. Рашидов,Мазкур қўлланмада дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари томонидан ўқув жараёнларида қўлланилаётган долзарб онлайн таълим платформалар ва улардан самарали фойдаланиш усуллари ҳақида методик тавсиялар берилган. Ушбу методик қўлланмадан олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар, малака ошириш ва қайта тайёрлашга келган ходимлар, тадқиқотчилар, магистрант ҳамда талабалар фойдаланишлари мумкин.
-
Форсайт технологиялар — олий таълим тизимида
Ж. Рашидов,Мазкур методик қўлланма олий таълим тизимини ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболларини баҳолашда “Форсайт технологиялар”нинг имко ният ларини очиб беради. Жумладан, қўлланмада Форсайт асосида прагматик тадқиқот лар ўтказишда илмий ва ижтимоийиқтисодий жиҳатларни ҳисобга олиш зарурли ги ва улардан самарали фойдаланиш усуллари ҳақида методик тавсиялар берилган. Мазкур қўлланмадан илмий фаолият билан шуғулланувчи барча соҳа ходимлари, шунингдек, профессорўқитувчилар, докторантлар, магистрант ҳамда талабалар фойдаланишлари мумкин.
-
Олий таълимда адабиётлар билан ишлашни самарали ташкил этиш
С. Маматкулов,Мазкур методик қўлланмада республикамизда фаолият юритаётган олий таълим муассасаларида талабалар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ўқув ва илмий адабиётлар билан ишлашини ташкил қилиш ҳолати тадқиқ этилган. Шу билан бирга, ушбу фаолиятга оид хориж тажрибаси ҳам қиёсий ўрганилган. Олинган натижалар асосида олий таълимда адабиётлар билан ишлашни самарали ташкил этишга оид услубий тавсиялар ишлаб чиқилган. Методик қўлланма олий таълим тизимида фаолият олиб бораётган раҳбар ходимлар ҳамда профессор-ўқитувчилар учун мўлжалланган. Шунингдек, олий таълим соҳасида тадқиқот олиб бораётган изланувчилар ҳам ўз тадқиқот мавзуси доирасида услубий қўлланмадан ўрин олган маълумотлардан фойдаланишлари мумкин.
-
Мустақил таълим: тадқиқот, хорижий тажриба ва тавсиялар
С. Маматкулов,Ушбу услубий қўлланмада республика бўйича 25 мингдан ортиқ талаба ва 1000 дан ортиқ профессор-ўқитувчиларнинг мустақил таълим ҳақидаги фикрлари асо- сида тадқиқот натижалари келтирилган. Шу билан бирга, илғор хорижий тажриба ўрганилган. Амалга оширилган тадқиқот асосида услубий тавсиялар ишлаб чиқилган. Мазкур услубий қўлланма олий таълим муассасаларининг раҳбар хо дим лари ҳамда профессор-ўқитувчилар учун мўлжалланган. Шунингдек, қўлланмадан ўрин олган эмпирик тадқиқот натижалари, таҳлил ва хуло салардан олий таълим масалалари бўйича илмий изланишлар олиб бораёт ган тадқиқотчилар ҳам фойдаланиши мумкин.
-
Магистратурада илмий-педагогик ишни ташкил этиш методикаси
Т. Ахмедов,Методик қўлланмада магистратура талабалари учун ташкил этиладиган илмий-педагогик ишнинг мазмуни, ўтказиш тартиби ва уни баҳолаш тизими ёритилган. Методик қўлланма магистратура талабалари, уларнинг илмий раҳбарлари ҳамда мутахассис тайёрловчи кафедра мудирлари учун мўлжалланган.
-
Олий таълимни ривожлантиришда электрон таълимнинг роли
Ш .Расулов,Ушбу қўлланма Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор тех нологияларни татбиқ этиш маркази томонидан олий таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш борасида методик ёрдам бериш мақсадида тай ёрланди. Қўлланма электрон таълим ва унинг турлари, электрон таълим дастурини ло йиҳалаш, интерфаол контент яратиш, ўқув фаолиятини бошқариш ва осонлашти риш борасидаги масалаларга бағишланган. Ушбу қўлланма олий таълим муассаса лари раҳбарлари, профессорўқитувчилари ва ходимлари учун мўлжалланган.
-
Диплом йўқолса ёки яроқсиз ҳолга келса
О. Тошпулатов,Мазкур услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги “Таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 395-сонли қарори асосида тайёрланган. Мазкур услубий қўлланмадан Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи ҳамда битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этувчи давлат ва нодавлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган фуқаролар (собиқ битирувчилар) маълумотини тасдиқловчи дипломини йўқотган ёки фойдаланиш учун ўзининг асл ҳолатини йўқотган, фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартирган тақдирда дипломни қайта тиклаш мақсадида фойдаланишлари мумкин.
-
Масофавий таълимни ташкил этиш тартиби
Т. Маматалиев,Мазкур қўлланмада масофавий таълим тушунчаси, таърифлар, масофавий таълим тарихи, масофавий таълимнинг турлари, масофавий таълимнинг афзал- ликлари ва камчиликлари, масофавий ўқитиш бўйича фойдали тавсиялар келтириб ўтилган. Мазкур қўлланмадан талабалар, илмий фаолият билан шуғулланувчи барча со ҳа ходимлари, шунингдек, профессорўқитувчилар, докторантлар ҳам ўз фаолият- ларида фойдаланишлари мумкин.
-
Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш
Т. Маматалиев,Мазкур қўлланмада коррупция тушунчаси, комплаенс-назорат тизими, кор руп- цион ҳаракатлар ва жавобгарлик масалалари, олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш ва унинг ҳуқуқий асослари, ушбу тизимда манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича тавсиялар келтириб ўтилган. Мазкур қўлланмадан илмий фаолият билан шуғулланувчи барча соҳа ходимлари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, талабалар ҳам ўз фаолият- ларида фойдаланишлари мумкин.
-
Ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш жараёнини рақамлаштириш
И. Мамажонов,Мазкур услубий қўлланмада олий таълим муассасалари профессор-ўқи тув- чилари, илмий тадқиқотчиларга олий таълим тизими учун ўқув адабиётларини яратиш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар, яратилган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш ва нашр этишга рухсат бериш тўғрисидаги нашр гувоҳ- номаларини расмийлаштиришда электрон фойдаланиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.
-
Олий таълим муассасаларининг иш берувчилар билан ўзаро ҳамкорлиги
Л. Зарипов,Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларининг кадрлар буюртмачилари билан олиб борадиган ҳамкорлик алоқаларини ташкил қилиш, унинг бугунги кун кадрлар тайёрлаш тизимида долзарб эканлигини кўрсатиб беришга қаратилган бўлиб, унинг афзалликлари ҳамда шакллари кенг ёритиб ўтилган. Шунингдек, олий таълим муассасалари ва кадрлар буюртмачилари ўртасидаги ҳамкорликнинг хориж тажрибаси таҳлил қилинган ҳолда, ушбу ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қатор таклифлар келтирилган. Ушбу методик қўлланмадан олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар, малака ошириш ва қайта тайёрлашга келган ходимлар, тадқиқотчилар, магистрант ҳамда талабалар фойдаланишлари мумкин.
-
Олий таълимнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари таҳлили (дунёнинг ТОП- 500 талик олийгоҳлари мисолида
Ш. Якубов,Мазкур методик тавсиянома олий таълим муассасаларида амалдаги таълим йў налишлари, ўқув режа ва фан дастурларини хорижий давлатларнинг энг нуфузли ТОП-500 таликка кирган университетларининг ўқув режа ва фан силлабусларига қиёслаган ҳолда ўтказилган тадқиқот натижалари ҳамда уларнинг мазмуни баён этилган. Шунингдек, у тадқиқотдан келиб чиқиб, тегишли йўналишларни жаҳон талабларига мослаштириш бўйича тавсия ва таклифларни ўз ичига олади. Ушбу методик тавсияномадан олий таълим муассасалари профессор-ўқи тув- чилари, малака ошириш ва қайта тайёрлашга келган ходимлар, тадқи қотчилар, магистрантлар ҳамда талабалар фойдаланишлари мумкин.
-
Талабалар мустақил таълимини ташкил этиш
Л. Зарипов,Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларида кредит-мо дуль тизимида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш ва назорат қилишга қаратилган бўлиб, уларнинг мустақил фикрлашларини шакллантириш усул ва ус- лублари кўрсатилган. Қўлланмада мустақил иш лаш мазмуни, шакли, методлари ҳамда талабаларнинг мустақил иш лашларига методик тавсиялар берилган. Ушбу методик қўлланмадан олий таълим муассасалари профессор-ўқи тувчилари, тадқиқотчилар, магистрантлар ҳамда талабалар фой даланишлари мумкин.
-
Олий таълим ислоҳотлари: сон ва сифат кўрсаткичлари
А. Эшмуродов,Мазкур методик қўлланмада кейинги йилларда олий таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёни рақамларда таҳлил этилди. Очиғини айтганда, сўнги 5-6 йил ичида олий таълим тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилиб, тизим янги қиёфа касб этмоқда. Бу ўзгаришларни олий таълимга кириш тест-синовларидан бошлаб, ўқув-тарбия жараёни, илмий тадқиқот фао- лияти, хорижий ҳамкорлик, профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириши ва ста- жировка жараёнлари, “Рақамли университет” лойиҳаси доирасида олий таълим жараё нларини бошқариш ахборот тизими, электрон кутубхона платформаси ка- биларда кўриш мумкин ҳамда қўлланмада ушбу ислоҳотлар жараёни рақамларда таҳлил этилган. Қўлингиздаги методик қўлланма турли ёшлар, талабалар, профессор-ўқи тув- чилар, фуқаролар ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган бўлиб, кейинги йил ларда олий таълим тизимида амалга оширилган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини қулай ва асослантирилган тарзда етказишга хизмат қилади.